Португалиялик мутахассис ўзининг ёрқин фикрлари билан матбуот анжуманларини безашда давом этмоқда.
"Тоттенхэм"нинг "Саутгемптон" клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида Моуриьнодан сафга қайтган Деле Алли ҳақида сўрашди.
«Сиз мендан Деле ҳақида сўрадингиз, лекин мен Болгария олиб кетмаган ўша етти нафар футболчи ҳақида нима дейишим мумкин? Менга жамоамдаги футболчиларнинг сони унчалик ҳам ёқмайди. Вазият билан курашиш қийин, чунки, футболчилар жуда кўп.
АПЛда етти нафар футболчи заҳирада бўлиши мумкин? Ажойиб қарор, бошқа нимаям дейиш мумкин… Ўйлайманки, заҳирада тўққиз нафар футболчининг бўлиши ротация ва ҳозирги пайтдаги вазиятда дам олиш учун имконият яратган бўларди», – деди Моуриньо.