Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Драган Черан: "Арвеладзе, мухлислар ва тарих яратиш учун ўйнадик"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" футболчиси Драган Черан Осиё чмпионларлигасининг 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Худрў"га қарши кечган (1:0) ўйиндан кейин сайтимиз учун интервью берди.

– Яхши ўйин бўлди. Муҳими олдимизга қўйган мақсадга эришдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Танаффусда мураббийнинг кўрсатмаларидан кейин иккинчи бўлимда ҳаммаси яхши бўлди. Кўпроқ гол уришиммиз мумкин эди, бироқ омад етишмади.

– Муҳим ўйин олдидан жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди. Футболчиларга қандай таъсир қилди?

– Бу бизга куч бағишлади. Биз Арвеладзе, мухлислар ва тарих яратиш учун ўйнадик. 

– Биз ОЧЛда Суперлигадаги Черанни кўрмаяпмиз. Соғлиқларингиз яхшими?

– Бу маъсулият билан боғлиқ, бу ерда Осиёнинг катта клублари бор. Бундай вазиятда жамоавий ўйин биринчи ўринга чиқади. Ҳозир ҳамма бир хил мақсадга эга, барчамиз узоқроққа етиб бориш ҳақида ўйлаяпмиз.

– Танаффусда "Ал Ҳилол"ни мусобақадан четлатилганини эшитдинглар. Бу ўйинга қанчали таъсир ўтказди? 

– Ҳа, "Ал Ҳилол"ни четлатилганини эшитиб, ўзимизни енгил ҳис қилдик. Плей оффга йўлланмани қўлга киритганимизни билиб, босимсиз ўйнадик. 

– Нимчорак финалдаги рақибимиз "Истиқлол" ҳақида нима дея оласиз?

– Биз рақиб ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. У билан яхшироқ танишиш учун назария бўлади. Рақибни ҳурмат қиламиз, бироқ бизнинг мақсадимиз чемпион бўлиш.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:58, 24.09.2020.
Ўқилди: 4542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик