Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Милан «Тоттенҳем»да?!
Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Милан Шкриняр фаолиятини AПЛда давом эттириши мумкин.
“Corriera Della Sport” нашрининг маълум қилишича, «Тоттенҳем» жамоаси ҳимоячи учун 35 миллион евро таклиф қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Интер» ўз ҳимоячисини 55 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Aйни дамда, музокаралар қизғин давом этмоқда.
«Ювентус» ўз услубида
Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Лацио» ҳужумчиси Хуакин Кореа билан жиддий қизиқиб қолди.
“Tuttosport” нашрининг маълум қилишича, «зебралар» 26 ёшли футболчи учун 25 миллион евро таклиф этиш ниятида. Рим клуби эса, ўз футболчисини 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Шу сабабли «Юве» ҳужумчини қўлга киритиш мақсадида Хоакинни сотиб олиш шарти билан ижарага олишга қарор қилди.
Бугунги кунда ушбу трансфер устида шахсан Павел Недведнинг ўзи иш олиб бормоқда.
Депай кетса…
Франциянинг «Лион» клуби Мемфис Депайнинг ўрнини тўлдиришга қодир футболчи излашни бошлаб юборди.
“Telefot” нашрининг маълум қилишича, клуб нишонида «Монако» вингери Стефан Йоветич турибди.
Манбанинг маълум қилишича, Депай клуби тарк этса, унинг ўрнини 30 ёшли Стефан Йоветич эгаллайди.
ПСЖ «а серия»га кўз тикди
Парижнинг ПСЖ клуби трансфер ойнаси ёпилишидан аввалроқ ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
“Lʼequipe” нашрининг маълум қилишича, клуб «Торино» футболчиси – Суалихо Мейте билан шартнома имзолаши мумкин.
Манбанинг маълум қилишича, клуб Теми Бакаёкони қўлдан чиқаргач, бор эътиборини 26 ёшли футболчига қаратмоқда.