Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ВИДЕО. «Металлург» – «Локомотив» ўйини натижасига таъсир қилган хато ҳақида

Баҳо:
+1 | -

Футболда ҳакамларнинг хатоларига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Ривожланган мамлакатларда аллақачон VAR тизими йўлга қўйилган ва у миллионлар ўйини ишқибозлари, футболчилар ҳамда мураббийларнинг эътирозларига чек қўйди дейишимиз мумкин.

Бизда ҳам шу тизимни футболга олиб кириш ҳаракати бошланган. Катта эҳтимол билан кейинги мавсумдан эътиборан видеоассистентлар бош ҳакамнинг энг яқин ёрдамчисига айланар.

Афсуски, Coca Cola Суперлигасининг аксарият турларида ҳакамлар томонидан қабул қиланаётган баъзи қарорлар ишқибозлар норозилигига сабаб бўляпти. “Металлург” – “Локомотив” учрашувидан кейин клуб матбуот хизматига бекободлик юзлаб мухлислардан қўнғироқлар бўлди. “Ўйин трансляциясини “Sport” телеканали орқали томоша қилдик. Темирйўлчилар иккинчи голни қоидага хилоф равишда киритишди. Бу эса ўйиннинг якуний натижасига таъсир кўрсатди. Бунга ким чора кўради?” – деган саволни ўртага ташлашяпти.

Албатта, ҳакамлар фаолиятига баҳо берадиган ташкилот, инсонлар бор. Қолаверса, “Sport” телеканалида эфирга узатиладиган “Бизнинг футбол” дастуридаги “Рефери тайм” рукнида мунозарали вазиятлар кўриб чиқади. “Металлург” – “Локомотив” учрашувидаги бу ҳолатни ҳам биз ушбу мутассаддилар ҳукмига қолдирамиз.

Шунинг баробарида, “Локомотив” жамоаси томонидан киритилган иккинчи голлик ҳужум пайтида тўп майдондан чиқиб кетганмиди ёки йўқми, азиз мухлис бунга ўзингиз ҳам баҳо беришингиз мумкин...


"Металлург" клуби матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 12:10, 28.09.2020.
Ўқилди: 3998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.