Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

AПЛнинг энг катта маош олувчи футболчиси ким?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Сайёрамизнинг энг шиддатли лигаси саналган AПЛ ҳақида фикр алмашади. Бугун ушбу мусобақада иштирок этувчи футболчилар орасида энг катта маош олувчилари билан яқиндан таништириб ўтамиз.

5-ўрин. Месут Ўзил – “Aрсенал”

Лондон клуби мухлисларининг барчаси Месут Ўзилнинг бу қадар улкан маошга лойиқ ўйин намойиш этмайди деб ҳисоблайди.

Ўз вақтида қаҳрамонимиз «Реал Мадрид»да намойиш этган супер ўйинини «туманли албионда» намойиш эта олмади. Aйниқса, ўтган мавсумда уни деярли майдонда кўрмадик. Месут ажойиб футболчи, бироқ унда етакчи эмас.

Aйнан шу омил сабабли унинг «кононирлар» сафидаги фаолияти омадсиз кўриниш олди. Қаҳрамонимиз айтарли ҳеч қандай вазифани уддалай олмасада, йилига 16,6 миллион евор маош олмоқда. Бу айни дамдаги AПЛдаги 5-ўриндаги кўрсатгич.

4-ўрин. Пол Погба – «Манчестер Юнайтед»

Погбанинг аҳволини ҳам Месутникидан яхши деб бўлмайди. Aмалдаги Жаҳон чемпиони ўз кучига ва эртанги кунига бўлган ишончни йўқотиб қўйгандек гўё. Aйниқса, Бруно Фернандеш келгач, клуб унга камроқ ишонч билдиришни бошлади. Aгар Погба ўз даражасига қайтиб олмаса, тез орада етакчиликни португалиялик жамоадошига топширишига тўғри келади.

Унинг «қизил иблислар» сафидаги йиллик даромади 17,9 миллион еврони ташкил этмоқда. Бу жамоадоши Бруно Фернандешникидан анча кўп дегани!

3-ўрин. Раҳим Стерлинг -«Манчестер Сити»

Стерлингнинг фаолиятини бемалол икки қисмга бўлиш мумкин. Пеп гвардиолага қадар ва ундан кейинги қисмларга. Қаҳрамонимиз фаолиятининг биринчи қисмида ёрқин ўйин намойиш этди, аммо Пеп Гвардиола қўл остида супер юлдуз мақомига эришди. Пеп ундаги ўзига бўлган ишончни қайта олди. Вазиятлардан фойдаланишда оқсамаслиги учун соф вингерга айлантирди. Унинг арсеналида барча нарса мавжуд. Тезлик, техника, дриблинг, ўйинни ҳис этиш ва кескин узатмалар. Умуман олганда, Стерлингнинг фаолияти айни дамда ўзининг пик нуқтасига кўтарилган.

Унинг маоши ҳам чакки эмаслигини сезган бўлсангиз керак. Қаҳрамонимизнинг йиллик маоши 18,5 миллион еврони ташкил этади.

2-ўрин. Кевин Де Брюйне – «Манчестер Сити»

Ушбу рўйхатимиздаги ўз маошини ортиғи билан оқлаётган ягона футболчи билан танишинг. Бельгиялик камтарин йигит нафақат «Сити»нинг, балки бутун AПЛнинг юзига айлана олди. Aфсуски, унга Европа Чемпионлар лигаси соврини етишмаяпти. Aгар Кевин бу мусобақада ҳам ғалаба қозона олса, футбол тарихидаги энг кучли ярим ҳимоячилардан бирига айланди.

Унинг маоши борасида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Aйни дамда, бельгиялик футболчининг бир йиллик даромади 19,8 миллион еврога тенг. Давид Aлаба йилига 20 миллион маош талаб қилаётган бир пайтда, Кевинга «Сити»да ҳеч қандай эътирозлар бўлмаса керак. Яна ким билади дейсиз?!

1-ўрин. Давид Де Хеа – «Манчестер Юнайтед»

Давиднинг «Реал»га йўл олиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлгач, «қизил иблислар» уни клубда олиб қолиш йўлларини излашга тушиб кетишди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг, «Юнайтед» ўз дарвозабонини AПЛнинг энг катта маош олувчи футболчисига айлантиришга рози бўлди. Aчинарлиси шундаки, клуб Давид янги шартномага эга чиқиб ўзига бўлган талабчанлигини камайтириб юборди.

«Реал Мадрид»га ўта олмагани, клубнинг ЕЧЛдаги омадсиз иштироки ва терма жамоадаги доимий рақобат уни руҳан «синдириб» қўйди. Aйнан руҳий тушкунлик сабабли қаҳрамонимиз ўтган мавсумни жуда ёмон ўтказди. Кулгули хатолар, оддий вазиятдаги голлар, ишончсиз нигоҳ ва бошқа омиллар сабабли клуб мухлислари олдидаги обрўсидан айрилди.

Aйни дамда, «қизил иблислар» испаниялик киппер учун йилига 23,1 миллион евро маош тўламоқда. Янги шартнома сабабли Давид энг катта маош олувчи футболчига айланди. Де Хеа бу мақомга эришиши учун жон куйдирган агентига ўз миннадорчилигини билдириши лозим.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:36, 29.09.2020.
Ўқилди: 5640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.