Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья - Милан

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Барса” рад этди

Каталониянинг “Барселона” жамоаси Усман Дембелени “Манчестер Юнайтед”га қўйиб юборишни истамаяпти.

Каталония клуби техник директори Рамон Планеснинг маълум қилишича, клуб “қизил иблислар” билан музокаралар ўтказмоқчи эмас.

Рамос Планеснинг айтишича, “Барселона” Усман Дембеленинг тез орада “Барселона”даги ўрнини қайтариб олади.

“Ренн” ишга киришди

Франциянинг “Ренн” жамоаси трансфер ҳуқуқи “Ювентус”га тегишли бўлган Даниел Руганини ижарага олиш ниятида.

“SkySport” нашрининг маълум қилишича, француз клуби Руганини 1,5 миллион евро эвазига ижарага олади ва унинг маошини тўлиқ ўзи тўлайди.

Манбанинг маълум қилишича, “Ренн” ижара якунида италиялик ҳимоячини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

ПСЖ данияликка эътибор қаратмоқда

Парижнинг ПСЖ клуби “Интер” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан шартнома имзоламоқчи.

Клуб спорт директори Леанардонинг малум қилишича, 28 ёшли футболчининг агенти Париж клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Леанардонинг маълум қилишича, Эриксеннинг ўзи “Интер”ни тарк этиш ниятида.

Де Шило қолмоқчи

Миланнинг “Милан” клуби ҳимоячиси Маттиа Де Шило фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи эмас.

“Tuttosport” нашрининг маълум қилишича, футболчи “Селтик” ва “Севилья” жамоаларидан келиб тушган таклифни рад этган. У фаолиятини “Милан”да давом эттириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маттиа билан “Рома” жиддий қизиқиб қолган ҳақида хабар берган эдик.

“Вест Ҳем”га Чалет керак

Лондоннинг “Вест Ҳем” клуби “Марсел” ярим ҳимоячиси Дуе Чалет-Цар билан шартнома имзоламоқчи.

“DailyMail” нашрининг маълум қилишича, “болғачилар” 24 ёшли футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чалет-Цап “Марсел” сафига 2018-йилда “Залцбург” клубидан келиб қўшилган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:18, 03.10.2020.
Ўқилди: 11005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.