Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Депай нега қолди?

Хабарингиз бор, «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депай Каталониянинг «Барселона» жамоасига ўтишга жуда яқин турган эди, аммо бу трансфер амалга ошмади.

«Лион» клуби Президенти Жан-Мишел Олье ушбу вазиятга ойдинлик киритишга қарор қилди.

Очиғи биз Депайни қўйиб юборишга тайёр эдик. Барчасини вақт измига қўйиб бердик. Aфсуски, Каталония клуби биз билан алоқага чиқмади. Aгар бу трансферни амалга ошириш учун имкон бўлганида, биз бунга қаршилик кўрсатмаган бўлар эдик.«,-деб унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда »,-Goal нашри.

Эслатиб ўтамиз, Депай яна бир мавсум «Лион» сафида қолишга мажбур.

«Рома»дан ўзгача юриш

Туриннинг «Ювентус» Клуби спорт директори ўз клубини ўзгартириши мумкин.

"II Masaggero"нашрининг маълум қилишича, «Рома» клуби Фабио Паратичини ўз томонга оғдиришни мақсад қилиб қўйган.

Манбанинг маълум қилишича, Рим клуби «Милан» билан шартнома имзолашга яқин турган мураббий - Ралф Рангник варианти устида ҳам бош қотирмоқда.

Ромеро МЛСга йўл олади?!

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси дарвозабони Серхио Ромеро фаолиятини МЛСда давом эттиришга жуда яқин турибди.

Goalнашрининг маълум қилишича, дарвозабон «Эвертон»га ўтмоқчи эди, бироқ трансфер амалга ошмади. Эндиликда, ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик учун Ромеро океан ортига йўл олишга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, дарвозабон билан бир нечта AҚШнинг ўртамиёна клублари қизиқиб қолган.

Упамекано кечиктирилади

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Дайот Упамеканони қўлга киритиш борасида барча имкониятларни сақлаб қолмоқда.

"Mirror" нашрининг маълум қилишича, футболчининг агенти келаси мавсумда мижозини 38 миллион евро эвазига бошқа клубга ўтишини расман эълон қилди.

Манбанинг маълум қилишича, келаси мавсумда «РБ Лейпсиг» Упамеканони куч билан ушлаб қолиш имкониятига эга эмас. Жамоа шартнома бандига кўра, 38 миллион товон пули эвазига Упамеканони қўйиб юборишга мажбур.

Маълумотларга қараганда, ҳимоячи шу банддан фойдаланган ҳолда гранд клублардан бири билан шартнома имзолаш ниятида.

Роши қоладими?

"Фламенго" «Спартак» клуби билан Педро Рошининг ижараси борасида алоқага чиқди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, «Фламенго» ҳужумчини яна бир мавсум жамоада қолиши учун Москва клубига 2 миллион евро таклиф қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, «Спартак» ўз футболчисини тўлиқ 10 миллион еврогагина қўйиб юборишга рози. 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:46, 08.10.2020.
Ўқилди: 7645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.