Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

«Навбаҳор»ни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг!

Баҳо:
+ | -

Кўплаб футбол мухлисларининг истак ва мурожаатларини инобатга олиб, “COVID-19 пандемияси даврида машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги тартиб асосида Ўзбекистон Суперлига, Про-лига ҳамда Биринчи лигасида қатнашаётган барча футбол клублари иштирокидаги учрашувларга 1000 (бир минг) нафар футбол мухлислари киритилишига рухсат берилди.

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор”нинг фидойи ҳамда ашаддий мухлислари энди севимли жамоаларини бевосита стадионда қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлишди.

“Навбаҳор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув учун 1000 (бир минг) дона чипта чиқарилди ва ушбу чипталарни эртага соат 9:00 дан бошлаб, “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотиш бошланади.

Чипта нархи — 30 минг сўм.

“Лочинлар”нинг ўйинини бевосита стадионда жонли тарзда томоша қилишни соғинган мухлислар, шошилинг!

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Металлург” ўйинига фақат чипта сотиб олган мухлисларгина киритилади. Чиптасиз мухлислар стадионга қўйилмайди ва бу қаттиқ назорат остига олинади.

“Навбаҳор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйин 19 октябрь куни соат 18:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:34, 15.10.2020.
Ўқилди: 3139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик