Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Хабарларга кўра, Фернандес «Тоттенхэм» клубига қарши ўйин пайтида алмаштириб юборилганидан ғазабланган.
«Бу ҳақда жуда кўп миш-мишлар тарқатилди. Аввалига жамоадошлари билан тортишгани ҳақида, кейин эса Линделёф билан зиддиятга борганим ҳақида, энди эса Сульшер билан муносабатларим ёмонлашгани ҳақида ёзишмоқда. Аслида эса ундай эмас, чунки, мен жамоам ҳақида қайғураман.
Ҳеч ким билан ҳеч қандай зиддият бўлмаган. Сульшер билан жанжаллашганим ҳақида ёзишаётгани – ғирт бемаънилик. ОАВ мени Сульшер билан тескари қилиб қўймоқчи. Нега бундай қилишаётганини тўғриси тушунмаяпман.
Илтимос, миш-мишларни келтириб чиқариш учун менинг, жамоадошларимнинг ва бош мураббийимизнинг номларидан фойдаланманглар!», — деди Фернандеш.