Испаниянинг "Сельта" клуби ҳимоячиси Жозеф Айду коронавирус учун топширган тести ижобий бўлиб чиқди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo маълумот тарқатмоқда.
Клубнинг бошқа аъзоларини ушбу касаллик безовта қилмаган. Айду эса карантинга олинган.
25 ёшли ҳимоячи Гана терма жамоаси ихтиёридан "Сельта" клубига қайтиб келди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европанинг бошқа давлатлари клубларида ҳам бир қатор коронавирусга чалинганлар аниқланди.