Англиянинг «Эвертон» клуби ҳужумчиси Доминик Кэлверт-Льюин АПЛнинг 5-тур доирасида «Ливерпуль» (2:2) клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ўйинни охири ғалати якун топди. Кутганимиздек, учрашувда шиддатли курашлар кўп бўлди. Ҳакамнинг сариқ ёки қизил карточка кўрсатиши ҳар доим ҳам мавжуд.
Якунда бир очкони қўлга киритганимиздан қониқдим, лекин, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида яхши ўйинимизни кўрсатишда давом этмаганимиз ҳафсаламни пир қилди. Дербида голсиз серияни барбод қилишимизни билгандик. "Ливерпул"нинг "ғалабасиз серияси"ни давом эттиришга мажбур қилишимизга умид қилгандим.
Ушбу ўйинда ғалаба қозона олмаганимиздан жаҳлим чиқди. Мухлисларимиз ҳам ғазабда эканлигини биламан. Жуда алам қилмоқда, лекин, умуман олганда бугун биз бир очкони қўлга киритдик.
Жамоамизнинг "мағлубиятсиз серияси" давом этишини хоҳлаймиз», – деди Льюин BT Sport билан суҳбатда.