Англиянинг «Саутгемптон» клуби бош мураббийи Ральф Хазенхюттль АПЛнинг 5-тур доирасида «Челси» (3:3) клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз қизиқарли, ажойиб голларга бой ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Ўйинга тайёргарлик кўриш учун унча ҳам кўп вақтимиз йўқ эди. Бироқ, иккинчи бўлимда ўсишга эришдик.
Ўйинда устунликка эришдик, кўпроқ тўп билан муомилада бўлдик ва ўйинни яхши назорат қилдик. Ўтказиб юборган голларимиз жуда оддий бўлди. Биз Вернер ва Хавертцларнинг тезликларини биламиз. Бироқ, биз ҳисобни тенглаштиришга умид қилдик ва ҳақли равишда очко олдик.
Ҳар бир ўйинда ўсишга ҳаракат қиляпмиз. Тўпни яхши назорат қилдик, учрашув учун яхши режа туздик, кучли жамоага қарши ўйинда очко ишладик.
Уолкотт бизга ёрдам бера олишини амалда исботлай олди. У гол киритиш учун вазиятга эга бўлди. Сўнгги зарбаси ўз ғоясидан узоқроқ эди, лекин Тео биз билан бирга эканлигидан хурсандман», – деди Хазенхюттль.