Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Рома» уни олиб қолмоқчи

Римнинг «Рома» жамоаси Эдин Жеко билан билан ўртадаги шартномани узайтиришга қарор қилди.

Goal нашрининг маълум қилишича, босниялик ҳужумчи жамоа билан ўртадаги шартномани яна икки йилга узайтиришга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, «Рома» ўз етакчи футболчисини яна кўпроқ ўз таркибида қолиши учун унинг маошини ҳам бирмунча кўтариб беришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Эдин Жеконинг «бўрилар» билан шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади.

«Интер»дан ўзгача юриш

Миланнинг «Интер» клуби Колубмиялик дарвозабон Камило Варгас билан шартнома имзолаши мумкин.

Goal нашрининг маълум қилишича, "Aтлас" клубининг 31 ёшли дарвозабони ҳам Европага кўчиб ўтишга қарши эмас.

Манбанинг маълум қилишича, дарвозабоннинг "Aтлас Гвадалахара" билан шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади. Шу боис, ушбу трансфердан мексикаликлар 5-10 миллион евро ишлаб олмоқчи.

«Динамо» «Ливерпуль» футболчисига кўз тикди

Загребнинг «Динамо» клуби «Спортинг» жамоаси аъзоси Рафаел Камашу билан музокаралар олиб бормоқда.

Хорватия клубининг расмий сайти берган маълумотларга қараганда, айни дамда трансфернинг молиявий масалалари ҳал этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли вингер Португалия клубига «Ливерпуль»дан ташриф буюрган ва қисқа муддат ичида Португалия чемпионатида ўзини кўрсатган эди.

«Рома» Сеадни нишонга олди

Римнинг «Рома» жамоаси қишда «Арсенал» ҳимоячиси билан таркибини кучайтириб олмоқчи.
LGDS нашри берган маълумотларга қараганда, «бўрилар» нишонида Лондон клуби қанот ҳимоячиси Сеад Колашинац турибди.

Манбанинг маълум қилишича, «Рома» босниялик футболчининг трансфери учун 5-10 миллион евро таклиф этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Микел Артета Саад Калашинац ўз режаларига киритмаган. Шу боис, футболчи ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа клубга йўл олиш ниятида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:36, 19.10.2020.
Ўқилди: 8392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.