«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель «Манчестер Юнайтед»га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ўйини (1:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Биринчи бўлимда майдонда йўқ эдик. Бу бизнинг даражамиз эмас. Нима учун бундай бўлганини билмайман. На тўп назорати, на ҳаракатланиш, на қарши ҳужум, на курашлар — ҳеч бир жиҳатдан ўзимизга ўхшамадик. Бу бизнинг энг ёмон ўйинларимиздан бири бўлди. Шубҳасиз.
Яхши янгиликлардан бири шуки, ортга қадам йўқ эди. Биз 0:1 ҳисобида ютқаза туриб, иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнаш осон эди.
Гуйе жароҳат олгани учун тактикага ўзгартириш киритдик. Майдонга яна бир ҳужумкор футболчини туширдик. Таваккал қилдик ва бунинг учун ўйин сўнгида жазоландик. Биз учун қийин кун бўлди.
Сафимизда жароҳатланган футболчилар кўп. Сифат жиҳатдан оқсаяпмиз. Шунинг учун келаси ҳафтада «Истанбул»га қарши ўйин бизнинг фойдамизга ишлашига ишончим комил эмас», – деди Тухель.