Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛнинг биринчи тур доирасида «Истанбул» (2:0) клуби устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмадим, унча катта бўлмаган чарчоқ аломатлари сезилди ва прессинг уюштиришда ҳам фаол ўйнамадик.
Ҳисоб 2:0 бўлаётган паллада ҳам яхши ўйин намойиш этдик, бироқ, иккинчи бўлимда бизда айтарли голга тортадиган вазият бўлмади. Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик», – деди Нагельсманн.