Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус 2-2 Лацио
09/02 01:00 Валенсия 0-2 Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Роналдуда «Барселона»га қарши баҳсда иштирок этиш имконияти юзага келди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида бўладиган "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди.

Роналду кеча коронавирусга топширган тест мусбат натижа берди. УЕФА протоколига кўра, футболчи ўйинда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун баҳсга бир ҳафта қолганида топширган тест манфий бўлиши керак. Аммо «Ювентус» УЕФАга тегишли ҳужжатларни йўллаб, футболчида ҳеч қандай касаллик симптомлари йўқлигини маълум қилган ҳолда унинг "Барса"га қарши учрашувда майдонга тушиши учун рухсат сўраган.

Криштиану ҳафта охирига қадар яна бир нечта тест топширади. Агар у топширадиган 2та тест натижаси манфий натижа бўлса, унда ЕЧЛ 2-тур ўйинида майдонга тушиш учун назарий имконият юзага келади. Шунингдек, ўйиндан бир кун олдин у томонидан топшириладиган тест натижаси ҳам манфий бўлиши керак.

«Ювентус» – «Барселона» учрашуви 28 октябрь куни бўлиб ўтади.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 20:24, 23.10.2020.
Ўқилди: 10171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.