Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Андрей Шипилов: «Бугун бир киши футбол ўйнашимизга халақит берди»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган "Металлург" –"Бухоро" (0:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.

— Курашларга бой ўйин. Икки жамоа ҳам ўз вазифасини бажаришга ҳаракат қилди. "Бухоро"нинг мақсади гол ўтказмаслик ва қарши ҳужумда гол уриш эди. Биз эса тезкор гол уриб олишни мақсад қилган эдик. Биринчи ва иккинчи бўлимда жуда қулай имкониятлар юзага келди. Нима ҳам дердим, адолатли дуранг бўлди. Ўз майдонимизда кетма-кет учинчи бор дуранг ўйнадик. Бугун бир киши футбол ўйнашимизга халақит берди.

— Четдан қараганда "Металлург" бугун сафарда ўйнагандек туюлди...
— Уйда ёки сафарда ўйнаётганимиз борасида ҳеч нарса дея олмайман. Шуниси аниқки, биз ўз майдонимизда кетма-кет учинчи бор дуранг ўйнаяпмиз. Футбол ўйнашни истаяпсизми футбол ўйнанг, халақит қилманг. Бу ҳеч нарсага тўғри келмайди. Ҳакамлар ўйнашга қўйиб беришяпти? Агарда чемпионат шу тарзда давом этса ва шундай муносабат бўлса биз қачон ривожланамиз? Мана, кеча "Насаф" АГМК жуда яхши ўйин бўлди. Наманганда ҳам яхши ўйин бўлди. "Бунёдкор" ва "Андижон", ундан олдин Тошкент дербиси ажойиб ўтди. Нега футбол ўйнашга қўйишмайди? Футболчилар ўйнашни хоҳлаяпти, у бўлса суҳбатлашиб нималарнидир муҳокама қиляпти. Агарда кимдир таҳлил қилмаса ва кўриб чиқмаса пастга шўнғишда давом этамиз.

— Уч кундан кейин ҳозирда яхши формада бўлиб турган "Насаф"га қарши ўйин бўлади. Бу ўйиндан олдин қандай фикрдасиз?
— "Насаф" ажойиб жамоа, яхши савиядаги мураббийга эга. Улар муносиб равишда юқори ўринда кетишмоқда. Улар биздан икки кун кўп дам олишади. "Бухоро" ҳам биздан бир кун кўп дам олди. Пандемия вақтида биз нима учундир сафарга бордик, барча ўз уйида. Биз нима қувғиндимизми? Агар барчасини стабил қилмоқчи бўлсангиз, стабил қилинг. Баъзиларга комфорт шароитлар яратилган, нега биз бундай шароитда ўйнашимиз керак? Олдинда яна 20 кун танаффус бўлади... Тайёрланамиз, бошқа нима қила олардик. "Насаф"га қарши охиригача курашамиз. Ундан кейин Жиззахга борамизми? Истаган жойда ўйнашга тайёрмиз.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 07:27, 24.10.2020.
Ўқилди: 1871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.