Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Эл-класико! «Реал» Каталонияда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 7-тури доирасида «Барселона» ва «Реал» клублари ўртасида «Камп Ноу»да бўлиб ўтган ўйин ҳозиргина якунига етди.

Учрашувда тезкор гол урилди. Бенземанинг узатмасидан кейин Вальверде жарима майдонига кирди ва яккама-якка вазиятда Нетони доғда қолдирди.

"Барса" эса жуда тез жавоб қайтарди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Альбанинг узатмасидан кейин Фати яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Биринчи бўлим ўрталарида мадридликлар олдинга ўтиб олиш учун яхши имкониятга эга бўлди. Аммо Бенземанинг қулай вазиятда йўллаган зарбани Нето қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимни каталонияликлар анча фаол бошлашди. Фатининг узатмасидан кейин Коутиньо яқин масофадан бош билан зарба берди. Аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан VAR аралашадиган вазият юзага келди. Жарима зарбаси амалга оширилган пайтда Лангле жарима майдони ичида Рамоснинг футболкасидан тортди. "Реал" сардори йиқилиш имкониятидан унумли фойдаланди. Рефери видеоёрдамчи билан узоқ маслаҳатлашди, охири ўзи бориб вазиятни кузатди ва пенальти белгилади. Рамоснинг ўзи пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса "Қироллик клуби" ҳужумга ташланган "Барса"ни қарши ҳужумда жазолади. Дарвозабоннинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаган Модрич бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Реал" кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Испания Ла лигаси, 7-тур
Барселона – Реал Мадрид 1:3 (второй тайм)
Голлар: 0:1 – 5 Вальверде, 1:1 – 8 Фати, 1:2 – 63, пенальти Рамос, 1:3 – 90 Модрич.
Барселона – Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба (Брэйтуэйт, 87), Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати (Гризманн, 81), Коутиньо, Педри (Тринкау, 81), Месси.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (19), Лангле (29), Начо (37), Альба (62), Месси (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:58, 24.10.2020.
Ўқилди: 4207 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.