Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рамос Касильяснинг рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

27 октябрь куни Менхенгладбахнинг «Боруссия» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигаси баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур ўйинда иштирок этган "Қироллик клуби" ҳимоячиси Серхио Рамос ўз жамоаси сафида ЕЧЛда 16-мавсумни бошлади. Бу орқали испаниялик футболчи "қаймоқранглилар"нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяснинг натижасини такрорлади.

Бу борада клуб тарихидаги учинчи поғонани Франсиско Хенто эгаллаб турибди — 15 мавсум.

Рамос «Реал» таркибида Чемпионлар лигаси доирасида 125та ўйинда майдонга тушган бўлса, Касильяс ҳисобида 150та ўйин мавжуд. Серхио Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли совринини 4 марта қўлга киритган бўлса, Икер 3 марта Кубокни боши узра баланд кўтарган.

Касильяс «Реал» сафида ЕЧЛдаги ғалабали ўйинлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади — 90та ғалаба. Бу кўрсаткич бўйича Рамос иккинчи ўринда бормоқда — 76.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 06:57, 28.10.2020.
Ўқилди: 3702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик