Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Тур ўйини превьюси: Ёмон "старт", жиддий юқотишлар ва рақамлар

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпиоантлардаги навбатдаги тур баҳслари, воқеалар шохиди билан ўтган уйқусиз тунлар, сешанба ва чоршанбага уланиб кетади. Бугун оқшомда, Туринда гуруҳ босқичи, 2 турининг шубхасиз, энг марказий тўқнашуви, “Ювентус“ “Барселона“ томошабинларга футбол завқини тақдим этади.

«Ювентус»

Яқин йиллар мобайнида, қаторасига 9 бора “скудетто“га эга чиқиб, фақат мамлакат доирасидаги титуллар билан мақтана олаётган "зебралар" ўз мухлисларини ҳаминқадар зериктирди дейиш мумкин. Ҳақиқий потенциалини кўрсатиб, Европада ҳам тенгсиз эканлигининг расмий исботи бўлмиш ЕЧЛ совринини Туринга олиб келиш учун, сай-ҳаракатлар катта аммо, самарасиз. "Кекса синёре" ушбу турнир европа чемпионлар лигаси номини олганидан буён фақат бир марта, 1995-96 йилги мавсумда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишган холос. Шундан сўнг клуб, нақ 4 марта финалда ўйнаган бўлсада, европа чемпиони номига сазовор бўла олмади. Жорий мавсумда ушбу "миссия"ни бажаришга жиддий бел боғланган. Ўз навбатида, бу учун барча ресурслар етарли дейиш ҳам мумкин. Яқин йиллар давомида трендга чиқиб бораётган, жамоа мураббийлик борасида ўз афсонасига ваколат бериши “Ювентус“ раҳбарияти учун ҳам амал қилди. Мураббийнинг жамоага киришиб кетиш жараёни секин асталик билан кечмоқда, ўйинни ҳам рақибга қараб ўзгартириб бормоқда. Деян Кулусевски ва Федерико Кьеза каби футболчилар ҳужум ҳамда ярим ҳимоя чизиқларида ранг-баранглик юзага келтиряпти. Сўнгги 20 йилликда энг кучли ярим ҳимоячилар қаторида эътироф этиладиган Андреа Пирло бу сафар бажариши керак бўлган вазифа, ҳар галгидан мураккаб кечиши тайин. Боисики, италиялик мутахассисга гранд фаворитлар етарлича бўлган чемпионлар лигасида зафар қучиш баробарида, анча қийин ва катта рақобат таклиф этаётган мамлакат чемпионлиги унвонини ҳам сақлаб қолиш залвори юклатилган.

«Барселона»

Одатда гранд клублар янги мавсум аввалини сустроқ босиб ўтади. Қизишиб олиш учун етарли вақт эса камида 2 ой. Айни пайтдаги “Барселона“ эса мана шундай қарашлар фонида ўз ҳолига келаётгани англашилади.

Ортда қолган воқеалардан сўнг учар голландларнинг собиқ устози янги жамоасида янги муҳит ҳосил қилиш орқали эски мавқейни тиклашга бор диққат эътиборини қаратган. Жамоа атрофида рўй бераётган ҳодисалар, норозилик вотумидан кейин тўпланган овозлар туфайли президент Жозеп Бартамеу нинг муддатидан аввал истеъфога чиқиши билан якун топгунга қадар ҳам узоқ давом этгани маълум. Кўп эҳтимолки, бунинг таъсири нидерландиялик мутахассис жамоада ярата олган иммунитет сабаб ижобий кечди. Кузатувлар кўрсатдики, жамоага ҳали ўз фалсафасини тўлақонли сингдира олмаган Куман, қол остидаги клубнинг асосий кучи тўп назорати, стандартлар, қарши ҳужумлар ҳамда комбинацион ўйланманмалар каби умумий бир устунликда эмас, кўпроқ айрим футболчиларнинг индивидуал салоҳияти эвазига намоён бўлмоқда. Мутахассис бошдан-бош 4-2-3-1 тактик схемасида юриш қилмоқда ва айрим саволлар ҳам шу ерда юзага келмоқда.

Ҳужумни қўллаб-қувватловчи чизиқда ким кўпроқ асосий фигура сифатида? Дембеле Тринкау ёки ёш Педри?Майдондаги ягона “тўққизлик“нинг энг мақбул эгасичи? Мессими ёки Гризманн? Балки, Мемфис Депайдир? Қисқа қилиб айтганда бир-бирини алмаштира оладиган футболчилар етарли. Демакки, юқорида таъкидлаганидек умумий устунликка эга бўлиш учун, яхлит таркибни шакллантириб олиш, асосийси.

Рақамлар нима дейди?

Томонлар бугунги баҳсга турлича кайфият билан етиб келишди. Гуруҳ босқичининг дастлабки турида иккала жамоа ҳам ишончли натижа қайд этди. “Ювентус“ Киевда “Динамо киев“ни 0:2 ҳисобида таслим этган бўлса, “Барселона“ ўз уйида Венгрия чемпиони “Ферецварош“ дарвозасига 5 та тўп йўллаб, устунликни таъминлади. Умуман олганда, янги мураббийларнинг дастлабки ўйинлардаги кўрсатгичлари ўртача. Андреа Пирло сўнгги 5 та ўйиндан 2 тасида ғалаба, 3 тасида дуранг қайд этган бўлса, Рональд Куман 5 ўйинда 2 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дурангни расмийлаштирди. Жорий мавсум “А серия“даги ортда қолган 5 тур натижаларига кўра Пирло шогирдлари 9 очко билан 5 ўринни банд этишди.

Бу кўрсатгич эса, жамоага Андреа Аньелли раҳбар бўлганидан буён, 2015-16 йилги мавсумдан сўнг қайд этилган энг ёмон иккинчи кўрсатгич бўлди. Жаноб Куман, қўл остидаги йигитлари билан 5 турдан сўнг 7 очко тўплаб, 12 поғонадан жой олишган.

Персоналларга тўхталадиган бўлсак, Мессини ҳали ҳам “чамадон кайфияти“ тарк этмаган чоғи, умумий 6 ўйинда бор йўғи 2 та гол уриб, (иккиси ҳам пенальтидан) 2007 йилдан буён энг паст натижани қайд этяпти. Умумий асситлари сони эса 3 та. Криштиану Роналду бўлса, жорий мавсум ички чемпионатда рақиблар дарвозасига 3 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Эътиборлиси, «бьянконери» Роналдусиз “Кротоне“ ҳамда “Верона“га қарши ўтган икки баҳсда очко йўқотди.
Иккала мураббий ҳам футболчилик фаолиятида ушбу жамоаларга қарши дуч келишган. Жумладан Пирло, 5 маротаба “Барcа“га, Куман эса 2 бора “Юве“ га қарши ўйин ўтказган.
Умумий, томонлар ушбу турнир доирасида ўзаро 9 маротаба тўқнаш келишган бўлиб, шундан 3 тасида каталонияликларнинг қўли баланд келган бўлса, 2 ўйинда туринликлар зафар қушишган. 4 учрашувда эса муроса кўчаси танланган.

Таҳминий таркиблар

«Ювентус»: Войцех Щесни 1, Данило 13, Мерих Демирал 28, Леонардо Бонуччи 19, Артур 5, Адриен Рабьо 25, Хуан Куадрадо 16, Деян Кулусевски 44, Арон Рэмзи 8, Пауло Дибала 10, Альваро Мората 9

«Барселона» Нето 13, Сержиньо Дест 2, Клеман Ленгле 15, Рональд Араухо 4, Жорди Альба 18, Серхио Бускетс 5, Френки Де Йонг 21, Анссумане Фати 22, Педри 16, Лионель Месси 10, Антуан Гризманн 7

Йўқотишлар қурбони ким?

Бугунги муҳим баҳсда меҳмонларга Филиппе Коутиньо ёрдам бера олмайди. Бразилиялик ярим ҳимоячи “эл-классико“да жароҳат олиб бир неча ҳафтага сафдан чиққанлиги маълум бўлди. 2 та гол 2 ассист қайд этган футболчи, Куман жамоаси учун ҳужумкор ярим ҳимоячи рўлида муҳим фигураларадан бирига айланиб бораётган эди. Бундан ташқари ҳимоя қўрғонининг асосий эгаси Жерар Пике ҳам ўтган турдаги қизил карточка туфайли дисквалификацияга учраган. Жамоанинг асосий посбони Марк Андре Тер Штеген эса анча аввал олган жароҳатидан фориғ бўлганича йўқ.

Мезбонлар сафида шубҳасиз, жиддий йўқотиш Криштиану Роналду. Асосий етакчининг майдонда йўқлиги қандай таъсир этганининг юқорида гувоҳи бўлдик ва бу гранд клубларга қарши янада хавотирли ва анча қийин бўлиши турган гап. Шунингдек, Джорджо Кьеллини ҳам жароҳат сабаб туринликларга ёрдам бера олмайди. Бошқа бир ҳимоячи Маттейс Де Лигтнинг учрашувдаги иштироки сўроқ остида. Алекс Сандро эса лазаретдан чиқиб, сафга қўшилганича йўқ. Аммо, асосий мудофаа вакили Леонардо Бонуччи тикланишга улгурди.

Мураббийлар фикрлари

Андреа Пирло(Ювентус): “Барселона“ кучли ва ажойиб чемпионларга эга. Биз ажойиб ўйин намойиш этишимиз керак. Лео Месси ҳали ҳам юқори поғонада, мен у билан футболчи сифатида кўп марта тўқнаш келганман ва эртага биринчи марта мураббий сифатида у билан тўқнаш келаман. Мен, ҳозир атиги мавжуд бўлган 4 ҳимоячи билан ўйнайман. Бизда мавжуд бўлган футболчиларга ишонамиз. Футболчилар, албатта, ўзларини қурбон қилишлари ва ажойиб ўйин намойиш этишлари керак. Бу ҳал қилувчи учрашув эмас, аммо биз ўз қадр-қимматимизни исботлай оламиз деб умид қиламиз. Биз шаклланяпмиз аммо, ҳамма жойда очко йўқотишимиз мумкин эмас. Фати ва Кулусевски, улар катта истиқболга эга бўлган иккита футболчи. Улар замоннинг икки энг буюк футболчиси билан ўйнашади ва шу сабабли ҳар куни улардан сабоқ олиш имкониятига эга.”


Рональд Куман(Барселона): “Ювентус“ Европанинг топ клубидир, у эртага етишмаётган баъзи муҳим ўйинчиларига қарамай жуда кучли ўйин кўрсата олади. Ҳимояси борасида ҳам тажрибали ўйинчиларига эга. Улар ҳужумдаги ўйинчилар билан қандай қилиб устунликка эга бўлишни билишади ва Дибала муаммо туғдириши мумкин. Мората эса ҳар доим гол уришга тайёр. Шунингдек, жуда яхши ўйин намойиш эта оладиган, муҳим ярим ҳимоячилар ҳам бор. Биз имкон қадар кўпроқ голли вазиятлар яратмоқчимиз. Менга вақт керак, чунки биз кўп нарсаларни ўзгартириб юбормоқдамиз. Бизда катта амбицияларга эга жамоа бор. Бугун ушбу мусобақада анча олдинда боришни истаган ажойиб жамоалар ўртасида, юқори савиядаги ўйин кечади. Яхши натижага эришиш жуда муҳим.”

Хулоса ўрнида, икки буюк жангчи ўртасидсги “дуэль“нинг кейинга сурилгани ҳеч кимга хуш келмагани табиий. Умид қиламизки, кутилган ва соғинилган "дийдор" иккиси учун ҳам таниш бўлган “Камп Ноу“да бўлади. Аслида, иккала клуб ҳам ушбу мусобақа бош совринини мақсад қилган. Кўпчилик томонидан кейинги босқич чиқпаталари айнан уларга тегишли бўлишини таҳмин қилинаётган бўлсада, гарданда ўзаро ҳисоб-китоблар, гуруҳнинг ҳақиқий етакчиси кимлгини кўрсатиш каби вазифалар турибди. Ажабмаски, бу икки ўйин плей-оффда яна рўбару келинишдан аввалги “разведка“ бўлиб хизмат қилса.

Устига-устак, муҳим учрашув олдидан жиддий йўқотишлар ўрнини ким қандай ёпа олиши баробарида қайси жиҳатлар эвазига рақибдан устунлик қилишининг ўзи ҳам анча қизиқарли эпизодлар тақдим эта олиши, шубҳасиз.

Дадажон Фозилжонов

Киритилди: 13:41, 28.10.2020.
Ўқилди: 5469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.