Аввалроқ аралаш жанг санъатининг (ММА) энг нуфузли йўналиши UFCда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (24-6, 16 КО, 3 МО) 31 октябр куни америкалик Кевин Ҳолландга (19-5, 9 КО, 6 МО) қарши октагонга чиқиши ҳақида хабар берган эдик.
Маҳмуднинг хабар беришича, унинг жангги бекор қилинган. Унинг жанг олдидан COVI-19га топширган тест натижаси ижобий чиққан.
"Aссалом Aлейкум хайрли кун барчага!
Aфсуски, сизларга нохуш хабарни етказишимга тўғри келмоқда. 31 октябрдаги жангим бекор қилинди, чунки COVID19 га топширган тестим ижобий натижани кўрсатди. Ҳаммаси Қодир Оллоҳнинг иродаси билан! Aлҳамдулиллаҳ ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг", -дея ёзиб қолдирган Мурадов.