Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»: дебютантнинг «парвози» тугади, бош соврин «Халқ банки»га насиб этди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Қарийб ўн кун давомида «Бунёдкор» футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди. 22-30 октябрь кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақалари ўтказилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда «Халқ банки» ҳамда Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоалари тўқнаш келишди.

Агар «Халқ банки» жамоаси бу каби мусобақаларда қатнашишнинг яхшигина ҳадисини олган бўлса, Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК ходимлари илк бора мана шундай мусобақаларда иштирок этишаётганди. Шунга қарамай дебютант финалгача бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди. Бу йўлда улар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, «Микрокредит банк» АТБ ва ниҳоят ярим финалда Давлат божхона қўмитасини аяб ўтирмади. Бироқ, финалдаги рақиб ҳар қачонгидан жиддий эди.

Гарчи ўйин деярли тенгкурашлар остида ўтган бўлсада, якунда «Халқ банки» жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бунга сабаб, банкирлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишган бўлса, мусобақа дебютантлари – Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси кўплаб қулай вазиятларни кўкка совурди.

Учрашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақа ғолибига бош соврин – кўчма кубокни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов тантанали суръатда топширди.

Номинациялар бўйича ғолиблар:

«Энг яхши дарвозабон» – Баҳодир Мансуров (Давлат божхона қўмитаси)

«Энг яхши ҳимоячи» – Маъмур Султонов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)

«Энг яхши тўпурар» – Суннатилло Тошпўлатов (14та гол, Давлат божхона қўмитаси)

«Энг яхши иштирокчи» – Нажмиддин Ҳикматуллаев («Шарқ» нашриёти ДУК)

«Энг яхши волонтёр» – Юлдуз Носирова

3-ўрин – Давлат божхона қўмитаси

2-ўрин – Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

1-ўрин – «Халқ банки»

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Киритилди: 21:38, 30.10.2020.
Ўқилди: 2138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик