Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛга бешта футболчи алмаштириш қоидасини қайтариш керакми деган саволга жавоб берди.
«Ҳа, 100 фоиз қайтариш керак. Гап фақатгина битта клуб ҳақида кетмаяпти.
Премьер-лигада ўтган мавсумга қараганда, бу йил мушаклардан жароҳат олиш 47 фоизга кўпайган. Буларнинг барчаси тайёргарликнинг камлиги ва ўйинлари сонининг кўплиги учун.
Барча лигаларда – Германия, Испания ва бошқа давлатларда бештадан футболчи алмаштириш қоидаси сақланиб қолди. Бу футболчиларни жароҳатдан ҳимояланишига ёрдам беради.
Умид қиламанки, лига раҳбарияти ушбу масалани кўриб чиқади ва дунёнинг бошқа лигаларидек беш нафардан футболчи алмаштиришга рухсар беради, чунки биз коронавирус билан боғлиқ вазиятга кўникишимиз керак», – деди Гвардиола.