Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Габриэл Жезус ва Серхио Агуэроларнинг саломатлиги ҳақида маълумот берди.
Мураббийнинг фикрига қараганда, сентябрь ойидан бери жароҳат сабабли майдонга тушмаётган Жезус жамоанинг умумий машғулотлардаги иштирокини бошлади.
«У умумий машғулотларимизда иштирок этишни бошлади. Унинг таркибга қайтганидан хурсандмиз», – деди мураббий.
Шунингдек, Гвардиола Агуэро терма жамоалар ўйинлари сабабли юзага келадиган танаффусдан сўнг майдонга қайтишини айтиб ўтди. Аргентиналик ҳужумчи 22 июнь куни «Бёрнли» (5:0) клубига қарши ўтган ўйинда жароҳат олганди. Ундан сўнг, Агуэрони қайта операция қилишганди.
«Орқага қадам ташлаш ниятида эмасмиз. «Ливерпул»га қарши бўладиган ўйинда майдонга тушадими ёки йўқми буни билмайман, лекин терма жамоаларнинг ўйинлари сабабли юзага келадиган танаффусдан кейин у аниқ тайёр бўлади», – деди испаниялик мутахассис.