«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида бўлиб ўтган «Башакшеҳир»га қарши ўйин (1:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Сўнгги 2та натижа — қоринга берилган зарба. Вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўлини биламан. "Эвертон"га қарши ўйинда бор куч билан бирлашишимиз керак. Шанба куни бизни ўйин кутиб турибди. Кучли бўлиб қолишимиз керак», — деди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ манкунианликлар "Арсенал"га қарши АПЛ баҳсида имкониятни бой беришган эди (0:1).