Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 8-тур доирасида «Манчестер Сити» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Умид қиламанки, икки жамоа учун ҳам жуда қийин ўйин. Бу йил жуда кўп нарса ўзгарди, ўтмиш ёки аввалги йил билан ўхшашлик ҳеч нарса қолмади.
Менга бундай ўйинлар ёқади, тайёргарлик ёқади, аммо бу нарса ҳеч нимани осонлаштирмайди.«Манчестер Сити»га қарши учрашув ҳақиқатдан ҳам қийин вазифа.
Ўтган йили биз Манчестерда мағлуб бўлгандик, аммо мен ушбу баҳсни бошқалар билан бирга кўришни хоҳламайман, чунки, ўйиндан уч кун аввал биз Англия чемпионига айланган эдим, бу биз учун ажойиб дамлар эди.
Уйда ўйнаймизми ёки сафардами, буни аҳамияти йўқ, муҳими биз режа билан курашишимиз, дадил бўлишимиз, ажойиб ўйин кўрсатимиз ва бор кучимиз билан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак. Шундагина бизда имконият бўлиши мумкин. Лекин жуда қийин бўлади. Бу - футбол оламидаги энг қийин ўйин», – деди Клопп.
«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари 8 ноябрь куни «Иттиҳод» стадионида ўзаро баҳс олиб боради.