Кириш Регистрация
10/03 00:45 Ювентус 0-4 Аталанта
10/03 01:00 Реал Сосьедад 0-1 Севилья
11/03 00:45 Лацио 1-1 Удинезе
11/03 01:00 Эспаньол 1-1 Жирона
11/03 01:00 Вест Хэм 0-1 Ньюкасл
11/03 15:00 Йокогама Маринос - Шангхай Порт
11/03 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
11/03 23:00 Ал-Аҳли (СА) - Ар-Райян
12/03 01:00 Ал-Ҳилол - Пахтакор
12/03 15:00 Квангжу - Виссел Кобе
12/03 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Шенхуа

Ла лига. «Барселона» бир киши кам бўлиб қолган «Бетис»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 9-тури доирасида ўз майдонида "Бетис"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Роналд Куман жамоа сардори Лионель Мессини захирада қолдирди. Шунга қарамай, мезбонлар биринчи бўлим давомида жуда кўп вазиятларни юзага келтиришди. Аммо Антуан Гризманн камида 3та яққол голга тортадиган вазиятни, жумладан, пенальтини голга айлантира олмади. Аммо унинг узатмасидан кейин Дембеле 22-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим тугаётганда эса андалусияликлар Антонио Санабриянинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Иккинчи бўлим бошида эса Фатининг ўрнига Месси туширилди. Тайм бошида Альба қанотдан етказган узатмани Лео ўтказиб юборди ва ортдан етиб келган Гризманн бўш дарвозани ишғол қилди.

Баҳснинг 58-дақиқасида эса ўйин тақдирини ҳал қилган вазият юзага келди. Дембеленинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза чизиғи устида турган "Бетис" ҳимоячиси Мандининг қўлига тегди. Ҳакам видеотакрорни бориб кўргач, ҳимоячини майдондан четлатиб, пенальти белгилади. Месси 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:1га етказди.

Меҳмонлар эса кам бўлишига қарамай, баҳснинг 73-дақиқасида ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди.

Каталонияликлар шундай сўнг ўз ўйинларини кучайтиришди ва ўйин охирига қадар яна 2та гол уришди. 82-дақиқада Месси, асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида эса Педри ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 11тага етказиб, жадвалда 8-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 9-тур
Барселона – Бетис 5:2 (1:1)

Голлар: 1:0 – 22 Дембеле, 1:1 – 45 Санабрия, 2:1 – 49 Гризманн, 3:1 – 61, пенальти Месси, 3:2 – 73 Морон, 4:2 – 82 Месси, 5:2 – 90 Педри.
Барселона – тер Стеген, Альба, Сержи Роберто, Лангле, Пике, Педри, де Йонг, Дембеле (Тринкау, 66), Бускетс (Пьянич, 86), Фати (Месси, 46), Гризманн (Брэйтуэйт, 78).
Бетис – Браво, Бартра, Эмерсон, Манди, Морено, Родригес, Вильям Карвалью, Хоакин (Руибаль, 63), Каналес (Родри, 86), Тельо (Руис, 63), Санабрия (Морон, 71).
Огоҳлантиришлар: Манди (32), Фати (37), Педри (41), Морено (45).
Четлатиш: Манди (60).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:17, 07.11.2020.
Ўқилди: 3711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.