Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Андреа Пирло А Серия доирасида «Лацио» (1:1) клуби билан қайд этилган дуранг ҳақида фикр билдирди.
«Биз ўйинни ажойиб тарзда ўтказдик, рақиб дарвозамиз томон зарба йўллай олмади. Барча деталларни ҳисобларни ҳисобга олган жамоа чемпион бўлади. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида тўп билан ёмон муомилада бўлдик ва рақиб мана шундан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштириб олди.
Кайфият – энг асосийси. Агар майдонга мана шундай кайфият билан майдонга чиқадиган бўлсанг, у ҳолда ўйининг чиқмайди. Натижа яхши эмас, биз кўпроғига ҳақли эдик, лекин бизда шиддат ва хоҳиш камлик қиляпти. Гарчи бизни гол ўтказиб юборишимиз хавфи ҳам йўқ эди. Биз янада яхши ўйин намойиш этишимиз керак. Бизда тўп билан муомила қилиш борасида муаммолар бор», – деди Пирло.
"Ювентус" А Сериянинг 7-туридан кейин турнир жадвалининг 5-поғонасини эгаллаб турибди.