Ҳуқуқий жиҳатдан Мадриднинг «Атлетико» клубига тегишли, айни пайтда ижара асосида "Ювентус" клубида ўйнаётган Альваро Мората нима учун Туринга кўчиб ўтганини айтиб ўтди.
«Буни тушунтириш қийин. Мен нимани гапирсам хабар бўлиб тарқалиб кетаётгани мени хавотирга солмоқда. Мен ҳеч қачон «Атлетико»да қийналаётганимни айтмаганман. Мен Диего Симеонени ҳурмат қиламан. Хотиним бунга чидай олмайди, чунки мен «Атлетико»нинг кўплаб ўйинларини кўраман ва киритилган голларини нишонлайман.
Ҳар ким ўз имкониятларини қидиради, ўша пайтда мен учун энг яхши вариант «Ювентус»га ўтиш эди. Одатда клуб ўзи учун энг яхши ечимни излайди. Мен ўйнаган клубларга бўлган миннатдорчилигимни масхара қилган баъси сарлавҳаларни ўқиш мен учун оғриқли. Ҳар кимнинг болаликдаги жамоаси бўлади, мен учун бу «Атлетико». Мен «Атлетико» клубига барча нарса учун миннатдорчилигимни айтмоқчиман», – деди Мората.