Испания матбуотининг хабарига кўра, аргентиналик мутахассис Маурицио Почеттино фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Манбанинг ёзишига қараганда, мураббий хизматига "Атлетик" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бильбаоликлар жамоани тарк этиши кутилаётган Гаиска Гаритано ўрнини Почеттино билан тўлдирмоқчи.
"Атлетик" шунингдек, Эрнесто Вальверде ёки Марселино номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.