Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияга ютқазди

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Дубай шаҳрида Сурияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, имкониятни бой берди.

Баҳснинг 11-дақиқасида ҳимоячимиз Ҳожиакбар Алижонов дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқаётган рақиб ҳужумчисини қўли билан тортиб қолгани учун майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлим бошида эса вакилларимиз майдон марказида тўпни йўқотишди ва Маҳмуд ал-Мавас рандевуга чиқиб бориб, Абдувоҳид Неъматовни доғда қолдирди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб ҳакам жамоалар ўйинчилари сонини тенглаштириб қўйди — Юсуф ал-Ҳамвийга қизил карточка кўрсатилди.

Баҳснинг 58-дақиқасида эса Игорь Голбан рақибни йиқитгани учун ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. Маҳмуд ал-Маваснинг зарбасини эса Неъматов ажойиб сэйв билан қайтаришга муваффақ бўлди.

Бугун Абрамов жамоасининг ўйини қовушмади. Сурияликлар яхши ҳимоячланишди. Фақатгина ўйин сўнггига келиб Ўзбекистон рақиб дарвозаси томон босим уюштира олди. Жамоамиз мағлубиятдан қутулиб қолиши ҳам мумкин эди, аммо тўп 2 марта рақиб дарвозаси тўсинига тегди. Бир марта Ҳожимат Эркинов, иккинчи вазиятда Ислом Қобиловнинг зарбасидан сўнг.

Шу тариқа, терма жамоамиз Сурияга имкониятни бой берди.

Ўртоқлик ўйини
ЎЗБЕКИСТОН - СУРИЯ - 0:1 (0:0)
Гол: Маҳмуд ал-Мавас (47)
Ноаниқ пенальти: Маҳмуд ал-Мавас (59, дарвозабон)
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев (11), Ойбек Бозоров (52), Ислом Қобилов (65), Мурод Холмуҳаммедов (80)
Четлатишлар: Ҳожиакбар Алижонов (11) — Юсуф ал-Ҳамвий (50)
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Азизжон Ғаниев,  8.Ойбек Бозоров (Достон Ҳамдамов 60), 10.Жалолиддин Машарипов (Ҳожимат Эркинов 60), 18.Лутфулла Тўраев (Санжар Қодирқулов 83), 19.Бобир Абдихолиқов (Темурхўжа Абдухолиқов 76), 21.Игорь Голбан (Мурод Холмуҳаммедов 69), 22.Жамшид Искандеров (Аброр Исмоилов 69), 23.Иброҳимхалил Йўлдошев.
Сурия: 01.Иброҳим Ал-Меҳ, 03.Мойад Ажан (Холид Курдоғли 67), 02.Юсуф ал-Ҳамвий, 05.Умар Миданий, 04.Фарис Арнаут, 16.Даабул Моҳир, 06.Кемал Ҳмейша, 10.Маҳмуд ал-Мавас, 12.Муҳаммад Усмон, 07.Аяс Усмон, 21.Ало ад-Далий

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:05, 12.11.2020.
Ўқилди: 6899 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.