Кириш Регистрация

Тони Кроос «Реал»даги пасайиш ҳақида: «Зидан вазиятдан чиқиш йўлини топади»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос мадридликлар жамоасининг ҳозирги ҳолати ва клуб бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Агар сен «Реал»да натижага эришмасанг ва кутилган нарсани бера олмасанг, саволлар пайдо бўлади. Шу сабабдан биз бу клубдамиз. Бу одатий ҳолат.

Зидан билан аввал ҳам шунга ўхшаш вазиятга тушганмиз, одатда биз омадсиз даврдан ўтиб  кета оламиз. Бир неча ҳафта олдин «Кадис» ва «Шахтёр»га қарши ўйинлардаги мағлубиятдан кейин Барселонага бордик ва ажойиб ўйин ўтказдик.

Биз бундан ўтиб оламиз, мураббий эса клубда нима бўлаётганини, нима учун натижа йўқлигини биладиган биринчи одам. Биз янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз ва ўйинларни ютишга интилишимиз керак. Мураббий бунинг йўлини топади", — деди Тони Кроос.

«Реал» 10-турдан кейин Ла Лига 4-ўринни эгаллаб турибди, Чемпионлар Лигасининг 3 та туридан кейин эса 3-поғонадан жой олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:00, 14.11.2020.
Ўқилди: 3159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.