Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Жаҳоннинг энг кучли ҳужум чизиғи кимники? (Топ 10)

Баҳо:
+2 | -

Stadion.uz сайёрамиздаги энг кучли ҳужум чизиғига эга жамоалар билан таништириб ўтади. Ушбу рўйхатда терма жамоада тўп сураётган футболчилар жой олган бўлиб, уларнинг имкониятларидан келиб чиққан холда кучли ўнликдан ўрин эгаллашди.

10-ўрин. Голландия

Aсосий таркиб: Донни ван де Бек, Мемфис Депай, Квинси Промес, Люк Де Йонг.

Захирадаги футболчилари: Стевен Бергвейн, Раян Бабел, Стевен, Бергейс, Келвин Стенгс

Голландия терма жамоаси иккита катта мусобақани ўтказиб юборди. Бунга мураббийларнинг нўноқлиги сабаб бўлгани аниқ. Ван Бестен, Гуллит, Рейкард, Кройф сингари ижарочилар тўп сурган голландлар таркибидаги Промес, Баббеллар бор эканлиги билан хурсанд бўлмаслиги аниқ. Шундай бўлсада, айни дамда бу ҳужум чизиғи Европанинг кучли 10 тасидан биттаси.

9-ўрин. Испания

Aсосий таркиб: Испания: Марко Асенсио, Ферран Торрес, Ансу Фати, Алваро Мората

Захира футболчилари: Дани Олмо, Иско, Луис Алберто, Адама Траоре.

Испания терма жамоасида машҳур футболчилар етарлича топилади. Шундай бўлсада, улар орасида супер юлдузлар йўқ. Шундай бўлсада, Aнсу Фати ва Ферран Торрес бу камчиликни тўлдириши мумкин. Aгар улар ўсишдан тўхтаб қолишмаса, Испания яна Европанинг энг кучли жамоасига айланиши мумкин.

8-ўрин. Италия

Aсосий таркиб: Лоренсо Инсине, Федерико Бернардески, Федерико Кеза, Чиро Иммобиле.

Захира футболчилари: Лоренсо Пеллегрини, Никола Дзанёло, Мойзе Кин, Андреа Белотти.

Италияликлар ҳам яқин ўтмишни тез-тез ёдга олиши аниқ. Сабаби, Дел Пьеро, Тотти, Баджо, Инзаги сингари ҳужумчилари айнан терма жамоа сафида ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этган. Эътиборлиси шундаки, айни дамдаги жамоа 21 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бунда нафақат ҳимоя, балки ҳужумнинг ҳам таъсири катта. Италиянинг Испаниядан фарқи шундаки, улар жамоавий ўйин борасида бироз кучлироқ.

7-ўрин. Бразилия

Aсосий таркиб: Бразилия: Коутинё, Неймар, Габриел Жезус, Роберто Фирмино.

Захира футболчилари: Давид Нерес, Родриго, Винициус, Ришарлисон.

Бразилиянинг янги аср бошидаги ҳужум чизиғи ёдингиздами? Роналдо, Кака, Роналдино, Ривалдоларнинг майдонда кўрсатган «мўъжиза»лари ҳали-ҳамон мухлисларнинг хотирасида абадий қолади. Тўғри, Бразилия жамоасининг айни дамдаги ҳужум чизиғи вакиллари ҳам кучли, аммо улар бир мушт бўлиб тугилмайди. Уларнинг барчаси ўзгача. Шу боис, баъзан уларни бир жойда жамлаш муаммо туғдиради.

6-ўрин. Германия

Aсосисй таркиб: Кай Хаверс, Серж Гнабри, Лерой Сане, Тимо Вернер.

Захира футболчилари: Юлиан Брандт, Марко Ройс, Томас Мюллер, Лука Валдшмидт.

Немис машинасининг ҳужум чизиғи ўзгача. Бу ерда, тезлик, шиддат, техника ва тўпурарлик уйғун. Барчаси иқтидорли футболчилар, аммо ҳозирча уларда етакчи йўқ. Лёв янгиланган жамоага Мюллер ва Ройсларни жалб этмаяпти. Балки, улар ёшларга етакчилик қилармиди?!

5-ўрин. Бельгия

Aсосий таркиб: Кевин Де Брюйне, Эден Азар, Дрис Мертенс, Ромелу Лукаку.

Захира футболчилари: Янник Феррейра-Карраско, Торган Азар, Жереми Доку, Миши Батшуайи.

Бельгия терма жамоасининг нафақат ҳужуми, балки бутун таркиби юлдузлар билан тўлиб тошган. Шундай бўлсада, ҳужум чизиғида мураббий синовдан ўтган йигитларга ишонч билдирмоқда. Бельгия термасининг олдинги чизиғида танлов жуда кўп. Шу боис, мураббий катта мусобақага қадар ўзи учун идеал футболчиларни йиғиб олиши мумкин.

4-ўрин. Aргентина

Aсосий таркиб: Анхел Ди Мария, Лионел Месси, Пауло Дибала, Лаутаро Мартинес.

Захира футболчилари: Лукас Окампос, Анхел Корреа, Серхио Агуэро, Мауро Икарди.

Aргентинада ҳеч қачон ҳужум чизиғидаги йигитлар билан муаммо бўлмаган. Улардан кучсизроқ дарвозабон, ўртамиёна ҳимоя бўлиши мумкин, аммо ҳужум борасида ҳеч қачон муаммолар бўлмаган. Икарди ва Aгуероларга жой топилмаган жамоа биринчи ўринга лойиқ, аммо асосий таркибдаги йигитларнинг ёши 30 дан ошиб кетди. Шу важдан уларни 4-ўринга жойлаштирдик.

3-ўрин. Португалия

Aсосий таркиб: Бруну Фернандеш, Бернарду Силва, Жоау Фелиш, Криштиану Роналду.

Захира футболчилари: Диого Жота, Тринкау, Рафаэл Леау, Андре Силва.

Балки, Лео қолиб Криш карьерасининг сўнггида ЖЧ ғолиблигини қўлга киритар? Ғалати эшитилиши мумкин, бироқ айни дамда Сантуш шогирдлари 2016 йилдагидан анча кучлироқ. Ҳужум чизиғида янги юлдуз – Бруно Фернандешнинг борлиги имкониятларни оширмоқда. Шунингдек, ғалабага ўч ва сўнгги сўзини ҳали айтмаган Роналду кўп нарсани ҳал этишга қодир.

2-ўрин. Франция

Aсосий таркиб: Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн, Кингсли Коман, Антони Марсял.

Захира футболчилари: Усман Дембеле, Александр Ляказетт, Маркус Тюрам, Оливе Жиру.

Aслида Франция ва Aнглиянинг бугунги кундаги ҳужум чизиғи бир хил кучга эга, бироқ инглизларда танлов бир мунча кўпроқ. Боз устига, Марсял ва Гирзманнлар ҳозир ўзининг энг кучли формасида эмас. Французларнинг олдинги чизиғидаги кучи Мбаппе бўлиб турибди.

1-ўрин. Aнглия

Aсосий таркиб: Маркус Решфорд, Джейдон Санчо, Рахим Стерлинг, Харри Кейн.

Захира футболчилари: Деле Алли, Джеймс Меддисон, Джек Грилиш, Доминик Калверт-Люин

Aйни дамда, Гарри Саутгейтда нақд тўртта тенг кучли таркиб мавжуд. Aйни дамда, инглиз футболида ажойиб авлод етишиб чиқмоқда. Aйниқса, ҳужум чизиғидаги ёшлардан умид катта. Юқорида номи зикр қилинмаган Маунт, Гринвуд, Фоден ва Вардилардан ташқари яна 10 ҳужумчи санаб беришимиз мумкин. Умуман олганда, инглиз футболи айни дамда ўзининг энг гуллаган даврини бошидан ўтказмоқда. Балки, улар кутган узоқ йиллик соврин яқинлашиб қолгандир?! Aгар мураббий бу авлод билан ҳеч бўлмаса Европа чемпионлигини қўлга кирита олишмаса, келажак авлод мухлислари уни кечирмаслиги аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:00, 16.11.2020.
Ўқилди: 19068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.