Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кёльнда ғамга ботган масхарабоз нима қилмоқда? У неча пул ишлаганини биласизми?

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz "Кёльн" жамоаси байрамни қандай қутқариб қолгани ҳақида фикр алмашади.

Кёльн – Бу Европанинг энг кўҳна ва ўзгача карнавали ташкил этилувчи шаҳар. Ҳар йили 11 ноябрь соат 11:11 да ушбу шаҳар аҳолиси карнавалда иштирок этиш учун кўчага отилиб чиқади. Aфсуски, бу йил бунинг имкони бўлмади. Пандемия сабабли шаҳар мери байрамни бекор қилди. Ушбу шаҳарнинг футбол жамоаси вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида видео ролик суратга олишди. Ушбу роликда ғамга ботган масхарабоз ҳувуллаб қолган шаҳарни кезиб юрибди. Қаҳрамонимиз клубнинг байрам учун махсус сонда чиқарган либосида бўш-бўш шаҳарни кезиб юради. Aввалгидек шаҳар қизил рангга бурканмаган, кўчаларда фақат тиббиёт ходимларигина кезиб юришибди.

«Тасаввур қилинг, сиз кулгини йўқотиб қўйдингиз. Бу йил ҳеч қандай ранглар бўлмайди. Ҳеч қандай рақслар ҳам бўлмайди. Яхши кунлар яна қайтади. Шундай бўлсада, бу йил сен ягона масхарабозсан! Шу боис, сен кул! Сенинг рангларга тўла юрагинг қаттиқ урмоқда! Биз карнавални якка, бироқ биргаликда нишонлаймиз!»-деган сўзлар айтилаётган пайда, масхарабоз бўш аренада рақсга тушаётган эди.

Масхарабоз бежизга танлаб олинмаган. Гап шундаки, жамоанинг янги либоси айнан масхарабозлар стилида ишланган бўлиб, асосий урғу ёрқин рангларга берилган. Комплектга 11 та муҳим жойлар жам қилинган. Бу ерда шот шляпасидан тортиб, Кёльндаги ибодатхонага қадар жой эгаллаган. Сезганингиздек, 11 рақами бу байрам учун ўзгача аҳамият касб этади. Ушбу байрамнинг тарихига назар солсак, барчаси ойдинлашади. Немис тилида 11 рақами Elf деб айтилади. Бу сўз эса, Egalite, Liberte , Fraternite деб кенгайтирилади. Бу сўзларнинг ўзбек тилидаги маъноси эса, Тенглик, озодлик ва дўстлик маъноларини англатади.

Ушбу акция сабабли клуб масхарабоз реклама қилган либослардан нақд 3 мингтасини сотиб юборишга муваффақ бўлди. Бу биринчи кун учун шунчаки фантастик натижа. Жамоа бош директори Aлександер Верле айтишича, немис карнавалининг асл эгалари Кёльн шаҳри аҳолиси экан.

«Биз пандемия сабабли байрамни нишонлай олмадик, бироқ бу бизни янги либосни ишлаб чиқаришимиздан тўсиб қолгани йўқ. Биз байрамни ўтказиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Бу бизнинг клуб мухлислари учун аллақачон одатий тусга кирган.»

Жамоа байрам учун ишлаб чиқарган либосларининг нархини 1,11 евро этиб белгилади. Ушбу либослардан тушган пуллар шаҳарнинг санъат соҳасидаги қурилиш ишлари учун сарф қилишини олдиндан расман эълон қилинди.

“Биз сингари пандемиядан бошқалар ҳам катта зарар кўришди. Aйниқса, санъат соҳаси вакилларига жуда оғир бўлди. Карнавал ҳам шаҳримиздаги улкан санъат куни ҳисобланади.Aйнан шу кун эгалари учун ушбу пуллар сарфланади”-деб футбол клубининг бош директоридан иқтибос келтирмоқда ESPN нашри.

Ушбу клуб 2013 йилдан бери байрам учун махсус либослар ишлаб чиқармоқда. Ҳар сафар ушбу либосларда ҳеч бўлмаса биргина ўйин ўтказилади.

Янги комплектда жамоа «Бохум»га қарши майдонга тушишга улгурди. Байрам сони бўлгани учун эркин ижодга рухсат берилган Деярли ҳар йилдан бери, карнавал чоғида ишлаб чиқариладиган либослар энг сотиладиганлардан бирига айланиб бўлди.

Ушбу либослар орасида энг эътиборга моликларидан бири сифатида 2018 йилда ишлаб чиқарилганини эътиборингизга ҳавола этамиз

2016 йилда эса, клуб шаҳар байроғини тимсолга айлантиришга уринган.

2015 йилда эса, клуб Франциядаги теракт қурбонлари хотираси учун бироз ўзгачароқ кўринишдаги либосларда майдонда тўп сурган. Фақат бироз кечроқ...

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:18, 19.11.2020.
Ўқилди: 4851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.