Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Черчесов: "Ёшлардан ғалаба кутишдан маъно йўқ"

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Миллатлар лигаси доирасида Сербия (0:5) терма жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

- Молдова билан ўйин [0:0] қандайдир тарзда жамоа формасига таъсир кўрсатдими?

- Молдова билан синов ўйини тақвимда бор эди, бу бизга боғлиқ эмас. Ўйин бу ўйин, барча жамоалар учта ўйин ўтказишади, муаммо нима? Ушбу ва олдинги ўйинларда ҳаракатланишда фарқ бор эди, буни кўряпман.

- Ёш футболчилар ҳақида қандай хулосалар қилдингиз? Кимга ишонишингиз мумкин?

- Ҳар доим 45 дақиқа сизга ғалаба қозониш имкониятини беради, гарчи бугун буни амалга ошириш қийин бўлган бўлса-да. Биз буни қилишга ҳаракат қилдик, аммо бир неча вазиятларни яратган бўлсак-да, муваффақиятга эришмадик. Ҳатто гол ура олмадик. Яна бир нарса шундаки, бундай ўйин асосида у ёки бу футболчи тўғрисида якуний хулосалар чиқариш мумкин эмас.

Бизда жуда кўп ўйинчилар йўқ эди. Шундай экан, биз ҳар доим ҳам ёш футболчиларни эҳтиёткорлик билан ўйнатиш кераклигини айтганмиз. Илгари уларни бир нечта ўқув-машғулот йиғинларига чақирдик, бардошли бўлишларини кутдик, кейин ўйнашларига рухсат бердик. Энди эса улар ўйнашлари керак эди.

Бир томондан ғалаба қозонишни хоҳлайман. Бошқа томондан, биринчи марта терма жамоага чақирилган ёш футболчилардан ғалаба кутишдан маъно йўқ.

Терма жамоа - бу ўз асосларига эга бўлган жамоадир. Икки йил олдин Швецияда ҳам худди шундай нарса бўлган. Кўплаб футболчилар кўплаб ўйинчилар терма жамоани тарк этишганди ва биз жамоани қайтадан йиғишни бошлаган эдик, - деди Черчесов.

Киритилди: 09:25, 19.11.2020.
Ўқилди: 1618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик