Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Лэмпард тур олдидан футболчилари ҳақида ҳисобот берди

Баҳо:
+ | -

"Челси" устози "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан футболчиларининг ҳолати ҳақида гапирди.

"ФИФА кунлари ҳамма қатори бизнинг ҳам зараримизга ишлади. Ҳатто бир ҳафта олдин ҳам таркибда йўқотишлар катта эди. Лекин бахтимизга, шогирдларим секин-аста яна сафга қайтишмоқда. 

Пулишич жароҳатидан ҳали бери фориғ бўлганича йўқ. Унинг вазияти жиддий. Кўп эҳтимол, яна бир-икки турни ўтказиб юборишидан хавотирдамиз. Хаверц эса тўла соғайган, яқинда умумжамоа машғулотларига қўшилди. Силванинг эса ҳолати яхшимас. Ўзини тиклаб олиши учун бироз вақт кетади. Эртага уни таваккал қилмоқчи эмасман", - дейди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябр куни "аристократлар" "Ньюкасл" меҳмони бўлишади. 

Киритилди: 22:44, 19.11.2020.
Ўқилди: 2747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик