Франциянинг "ПСЖ" клуби футболчилари Неймар ва Килиан Мбаппелар жамоанинг умумий машғулотларига қўшилишди ва 11-тур доирасида "Монако" клубига қарши бўладиган ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатидан жой олишди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Неймар ЕЧЛ дорирасида "Истанбул" (2:0) клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган бўлса, Мбаппе ЕЧЛ доирасида "Лейпциг" (1:2) клубига қарши учрашувдан олдин ўзини ёмон ҳис қилишни бошлаганди.