Италиянинг турли нашрларида чиқаётган мақолаларга кўра, марказий баҳсни бошқариб борган Паоло Вальери ўйиннинг турли қисмларида жиддий хатоларга йўл қўйгани маълум бўлмоқда.
Хусусан, «La Gazette dello Sport» журналистлари Златаннинг Кулибалига нисбатан ишлатган қўпол ҳаракатини камида сариқ карточкага тортади дея баҳолашмоқда. У ерда тўп учун ҳаракат бўлмаган ва футболчига нисбатан қўполлик онгли йўналтирилгани айтилмоқда. Ваҳолангки, ўша вазиятда ҳакам «Наполи» фойдасига ақалли фол ҳам белгиламаган эди.
Иккинчи вазиятда эса қоида бўйича мезбонлар яримҳимоячиси Тьемуе Бакайоконинг олган қизил карточкаси ноўрин дея ҳисобланиб, унинг Тео Эрнандесга нисбатан ишлатган иккинчи фоли сариқ карточкага тортмаслиги айни пайтда бир қанча мухбирлар томонидан айтилди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда бир киши кам бўлиб қолган неаполликлар якунда «Милан»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.