Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Дилявер Ваниев: «Машъал»ни Суперлигадан четлаштишганда журналистлар фаол бўлишмаганди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Машъал" — "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

— Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Мавсум аввалида бундай қийинчиликлар бўлишини кутгандик. Лекин, бу даражада муаммолар юзага келишини тасаввур қилмаган эдим. Ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдираман, ҳар қандай шароитда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоамизнинг салоҳияти бор, ўйинимиз ҳам ёмон эмасди. Пасайиш нима боғлиқлигини эса тушунтира олмайман. Сабаблар кўп футболчиларимизда тажриба етарли эмас. Муҳими ортда қолди, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик. Барча мубораклик, қашқадарёлик мухлисларни табриклайман. Босим катта бўлди дея оламан.

— Ифеани кейинги турда майдонга тушадими?
— Унинг ҳолатига қараймиз. Жароҳати катта эмас деб ўйлайман. Академиямиздан чиқаётган ёшларга имконият бермоқдамиз. Бизни Суперлигадан четлаштиришгач академиямизни нима сабабдан ёпишди буни ҳамон тушунмайман. Бизни Суперлигадан четлаштишганда Cиз журналистлар ҳам фаол бўлмаганингизни ҳам англай олмайман. Барчасини тиклаш бирданига юз бермайди. Албатта, бу ачинарли ҳолат.

— Сирожиддин Раҳматуллаев Бангладеш чемпионатида қай даражада ўзини кўрсата олади?
— Раҳматуллаев жиддий мақсадларни олдига қўйган жамоага йўл олди. Унинг жамоаси ОФК кубогида иштирок этиши мумкин. Вазият шуни тақозо этди, бу борада кўп гапиришни истамайман. Қайтса "Машъал"га қайтади. "Навбаҳор" ҳам яхши жамоа, ажойиб майдонга эга. Биринчи даврада ишончли тарзда ғалаба қозонган эдик. Нўъмон Ҳасанов бошқарувида кўпроқ агрессив ва тез ўйнамоқда.

— Рақиб жамоа бош мураббий майдон ҳолати яхши эмаслиги ҳақида фикр билдирди. Сизнингча, майдон чиндан ҳам ёмон эдими ёки мураббий баҳона қилдими?
— Ҳа, айрим вазиятларда бу халақит қилди. Лекин, менинг фикримча, майдон ҳолати унчалик ёмон эмас. Нўъмон Ҳасанов шундай фикр билдирган бўлса, бу унинг фикри. Легионерларимиз гол уришни бошлади. Албатта навбатдаги баҳсларда ҳам гол уришга ҳаракат қилиб кўришади.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 20:48, 24.11.2020.
Ўқилди: 1902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.