Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

ЕЧЛ. «Челси» ва «Севилья» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозониб, плей-офф масаласини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган E гуруҳидаги ўйинлар 25 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

«Челси» сафарда «Ренн»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Каллум Ҳадсон-Одои лондонликларни олдинга олиб чиқди. Шундан кейин ташаббус мезбонлар томонига ўтди.

Иккинчи бўлимда французлар ҳужумларда фаолроқ бўлди. Қатор вазиятлар 85-дақиқага келиб ўз самарасини берди: Серу Гирасси бурчакдан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бироқ лондонликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлди. Тезкор ҳужумдан кейин Оливье Жиру боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини «Краснодар» ва «Севилья» ўртасида кечди. Испанлар 4-дақиқадаёқ Иван Ракитичнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга майдон эгалари 56-дақиқада Вандерсоннинг голи билан жавоб қайтарди. Барчаси дуранг томон кетаётган бир вақтда Мунир ал-Ҳаддодий ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқасида ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа гуруҳдаги вазият қуйидаги кўринишни олди:

1. «Челси» (10 очко)
2. «Севилья» (10)
3. «Краснодар» (1)
4. «Ренн» (1).

«Челси» ва «Севилья» муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилган бўлса, қолган икки жамоа Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Чемпионлар лигаси, 4-тур
24 ноябрь, сешанба
«Краснодар» Россия — «Севилья» Испания 1:2
Голлар: 0:1 – 4 Ракитич, 1:1 – 56 Вандерсон, 1:2 – 90+5 Мунир.
«Краснодар»: Городов, Мартинович, Рамирес, Смолников, Панталеао, Газинский, Кабелла (Уткин, 85), Олссон (Вилена, 67), Классон (Чернов, 84), Сулейманов (Вандерсон, 46), Берг (Ари, 67).
«Севилья»: Вацлик, Кунде, Диего Карлос, Эскудеро (Рекик, 61), Оскар Родригес (Жордан, 53), Гудел, Ракитич (Оливер Торрес, 61), Фернандо, Окампос (Идрисси, 72), де Йонг (ан-Несири, 72), Мунир.
Огоҳлантиришлар: Сулейманов (18), Жордан (58).

«Ренн» Франция — «Челси» Англия 1:2
Голлар: 0:1 – 22 Ҳадсон-Одои, 1:1 – 85 Гирасси, 1:2 – 90+1 Жиру.
«Ренн»: Гомис, Траоре, Да Сильва, Трюффер (Мауасса, 86), Нямси, Нзонзи, Камавинга (Гренье, 78), Леа Силики (Дель Кастийо, 63), Бурижо, Доку (Гбоо, 86), Гирасси (Ньянг, 86).
«Челси»: Менди, Тиаго Сильва, Аспиликуэта, Чилуэлл, Зума, Жоржиньо, Маунт (Канте, 68), Ковачич (Ҳаверц, 76), Ҳадсон-Одои (Зиёш, 75), Вернер (Жеймс, 90), Абраҳам (Жиру, 69).
Огоҳлантиришлар: Гренье (87), Бурижо (90).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:19, 25.11.2020.
Ўқилди: 2329 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик