Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ футболчиси Збигнев Бонек фаолиятидаги "Наполи" клубига қарши ўйинни эслади. Ўшанда унинг жамоадошлари Диего Марадонага атайин жароҳат етказиш борасида келишиб олишган экан.
«Бу«Ювентус» ҳамда «Наполи» жамоалари ўртасидаги ўйин эди. Ўшанда Диего тўп билан хоҳлаган ҳамма нарсасини қиларди. Биз уни ёпиб, тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлмадик, шунинг учун барчамиз ғазабландик. Танаффус пайтида кийиниш хонасида жамоадаошларим билан маслаҳатлашган ҳолда, иккинчи бўлимда Марадонани "чопиб" ташлашга келишиб олдик.
Иккинчи бўлимни ўтказиш учун майдонга чиқдик. Орадан беш дақиқа ўтган Марадони бизнинг устимиздан кулишда давом этди, биз эса кийиниш хонасидаги фикримиздан қайтди ва унга жароҳат етказмасликка қарор қилдик. Чунки, у жуда яхши футболчи деб, унга ачиндик. Биз бундай истеъдодни ҳимоя қилиш керак деган қарорга келдик”, - деб ёдга олди Збигнев Бонек.