Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон ноябрь ойи жадвалида пастга тушди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) бугун дунё терма жамоаларининг ноябрь ойидаги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур ойда Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиб, ҳар иккала учрашувда ютқазган эди. Натижада миллий жамоамизнинг баллари 9тага камайиб, 1283 баллни ташкил қилди. Оқибатда Ўзбекистон бир поғона пастга тушиб, 85-ўринни банд этди.

Осиё қитъасида 12-ўринни эгаллаб турибди. Қитъамизда Япония (27-ўрин), Эрон (29), Жанубий Корея (38), Австралия (41), Қатар (59), Саудия Арабистони (67), Ироқ (69), БАА (74), Хитой (75), Сурия (76) ва Уммон (82) терма жамоалари биздан юқори поғоналарни банд этишган.

Умумий рейтингни ҳам Бельгия терма жамоаси бошқариб турибди. Франция ва Бразилия кучли учликка, Англия ва Португалия термалари эса кучли бешликка киришган. Аргентина, Испания, Уругвай, Мексика ва Италия термалари топ-10га киришган.

ФИФА рейтинги (топ-10):

1. Бельгия (1780 очко)
2. Франция (1755)
3. Бразилия (1743)
4. Англия (1670)
5. Португалия (1662)
6. Испания (1645)
7. Аргентина (1642)
8. Уругвай (1639)
8. Мексика (1632)
10. Италия (1625)

Осиё мамлакатлари рейтинги:

27. Япония (1502)
29. Эрон (1496)
38. Жанубий Корея (1465)
41. Австралия (1457)
59. Қатар (1387)
67. Саудия Арабистони (1353)
69. Ироқ (1347)
74. Бирлашган Араб Амирликлар (1326)
75. Хитой (1323)
76. Сурия (1313)
82. Уммон (1303)
85. Ўзбекистон (1283)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:56, 26.11.2020.
Ўқилди: 4113 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3418]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3361]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2541]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2222]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1893]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1844]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1746]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1693]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1592]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1424]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик