Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ла лига. «Барселона» «Осасуна»ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Роналд Куман жамоаси ўз ўйинини топиб олди ва баҳс давомида тўла устунликка эришди. Танаффусга қадар каталонияликлар ўзлари яратган кўплаб вазиятларнинг иккитасини голга айлантиришган бўлса, иккинчи таймда улар рақиб дарвозасига яна икки марта йўл топишди. Голларга Брэйтуэйт, Гризманн, Коутиньо ва Месси муаллифлик қилишди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барса" ўз очколарини 14тага етказиб, жадвалда 7-ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати, 11-тур
Барселона – Осасуна 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 29 Брэйтуэйт, 2:0 – 42 Гризманн, 3:0 – 57 Коутиньо, 4:0 – 73 Месси.
Барселона – тер Стеген, Альба, Лангле (Аленья, 67), Мингеса, Дест (Фирпо, 61), Коутиньо (Дембеле, 61), де Йонг, Педри (Бускетс, 46), Месси, Гризманн, Брэйтуэйт (Тринкау, 61).
Осасуна – Эррера, Унаи Гарсия, Навас, Ронкалья, Видаль, Монкайола, Ойер Санхурхо (Брашанац, 64), Рубен Гарсия (Барха, 74), Иньиго Перес (Роберто Торрес, 63), Хони Родригес (Хуан Крус, 23), Будимир (Гальего, 74).
Огоҳлантиришлар: Месси (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:06, 29.11.2020.
Ўқилди: 3341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик