Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Давид Луис "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Рауль Хименесга мурожаат қилди.
— Биз учун қайғули кун! Биргаликда охиригача курашиш керак! Юборган хабарларингизни учун барчангизга миннатдорчилик билдираман ва Хименесни тезроқ соғайиб кетиши учун ибодат қилишингизни сўрайман. Тезроқ соғайиб кет, Раул!, — деб пост қолдирди Луис ўзининг "Instagram"даги расмий саҳифасида.