Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Ньюкасл» ишга киришди

Aнглиянинг «Ньюкасл» жамоаси қишда "Aбердин" ҳужумчиси Сем Косргоу билан шартнома имзолаши мумкин.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, жамоа 24 ёшли футболчи билан жиддий қизиқиб қолган ва унинг трансфери учун бир неча миллион евро сарф этишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда "Aбердин" футболчиси Шотландия чемпионатининг 5 та турида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.

«Фиорентина»га Каиседо керак

Италиянинг «Фиорентина» жамоаси «Лацио» ҳужумчиси Филипе Каиседони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Сalciomercato" нашрининг маълум қилишича, »бинафшалар" 32 ёшли ҳужумчи учун 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, Рим клуби ўз ҳужумчисини 5 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

«Милан»га ҳимоячи керак

Миланнинг «Милан» жамоаси «Тоттенҳем» клуби марказий ҳимоячиси Давинсон Санчесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, Санчес қишда «россонерилар»нинг асосий нишонига айланади.

Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби ҳам колумбиялик футболчини қўйиб юборишга тайёр. Сабаби, мураббий уни асосий таркиб футболчиси деб ҳисобламаяпти.

Жиру нишонда

Яқиндагина ЕЧЛ учрашувида 4 та гол киритган Оливе Жиру Италия грандларининг «оромини ўғирлаб» қўйди.

Ваҳоланки, футболчи «Челси»нинг сўнгги учрашувларида асосий таркибда кўриниш бермоқда. Жирунинг ўзи эса, «Челси»даги саргузаштлари якунланаётгани ҳақида фикр билдиришдан чарчамаяпти.

«Tuttosport» нашрининг маълум қилишича, агар ҳужумчи Лондонни тарк этса, унинг учун асосий даъвогар «Ювентус» ва «Интер» бўлади.

Икки клуб ҳам амалдаги ЖЧ ғолиби учун 1,5 ярим йиллик шартнома таклиф этмоқда.

Лингард нишонда

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Жесси ЛИнгард фаолиятини Шотландия грандларидан бирида давом эттиришга яқин турибди.

"Taem Talk" нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи учун «Селтик» ва «Глазго» клублари кўз тиккан.

Эслатиб ўтамиз, футболчи тезроқ жамоасини ўзгартириш мақсадида ўз агенти Мино Райолани ишдан бўшатган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:00, 07.12.2020.
Ўқилди: 9779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.