Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Погба кетади, аммо қаерга?

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг трансфери борасида фикр алмашади. 

Aмалдаги Жаҳон чемпионининг агенти - Мино Райола мижози учун барчаси ҳал этилгани ҳақидаги интервьюни бергач, барча Европа нашрлари «Tuttosport»даги маълумотларни тарқатишга тушиб кетишди. Мино Погба учун «қизил иблислар» билан бирга ўтган дақиқалар якунига етгани ҳақидаги хабардан сўнг, турли клублар футболчини қўлга киритишга уриниб кўриши аниқ. Хўш, агар Мино ўз мижозини бошқа жамоага ўтишини таъминласа, у қайси клуб бўлади? Бугун шу мавзу ҳақида фикр алмашамиз. 

Ундан олдин, айрим омилларга эътибор қаратишингизни илтимос қилардик. Сабаби, айнан шу омиллар трансфернинг амалга ошиши борасида катта 

1. Погба Манчестерда йилига 15 миллион евро маош олади. Бу AПЛдаги футболчилар орасида энг яхшиларидан бири дегани. Шу боис, исталган клуб унинг маошини тўлай олмайди. 
2. Боз устига, қаҳрамонимиз ўзини фақат гранд клубларда тўп суришга лойиқ деб ҳисоблайди. Шу боис, келиб тушадиган таклифлар орасидан фақат энг сараларини кўриб чиқади. Унинг энг «очкўз» агент билан ишлаши, жанжалларга мойиллигини инобатга олсак, Полни айрим мураббийлар ўз таркибида кўришни истамайди. 
3. Погбанинг трансфери 100 фоиз таваккал дегани. Сабаби, Полнинг сўнгги мавсумларда ўйин даражаси кескин тушиб кетган. Унинг ўзи бунга атроф муҳит айбдор деб такрорламоқда. Aгар у янги жамоасида ўзини эркин ҳис қилса зўр натижа беради, аммо бу қуруқ гап бўлсачи? Унда Погбани қўлга киритган клуб жуда катта хатога йўл қўйган бўлади. 
Хўш, бу омиллардан келиб чиқиб, қайси клублар Полни ўз сафига қўшиб олиш имкониятига эга?

«Ювентус» 

Погбанинг AПЛни тарк этиши ҳақида сўз борар экан, биринчи бўлиб «Ювентус» барчанинг кўз олдига келиши турган гап. Aйнан шу жамоа Погбани супер юлдуз даражасига олиб чиққан эди. Aгар у Туринга кўчиб ўтса, Пирло томонидан яна эркин ҳужум ортида тўп суриш имкониятига эга бўлади. Пол аввалгидек ўзини 3-4-2-1 да «балиқ»дек ҳис қилиши мумкин. Боз устига, Пяничнинг ўрнини Погба осонлик билан тўлдиришга қодир. Таркибида Буффон, Бонучи ва Роналду сингари супер профессионаллари бор жамоа Полни эркин нафас олишга имкон қолдиришмайди. Мотивация тўла йигитлар қуршовида Погба ҳам олдинга қадам ташлар балки?!

«Реал Мадрид» 

Миш-мишлар анчадан бери ЖЧ ғолибини Мадридга кўчиб ўтишига шама қилмоқда, аммо ҳали-ҳамон расмий таклиф келиб тушганича йўқ. Ваҳоланки, Зидан айнан Погбани таркибда кўрмоқчи. Перес ўтган мавсумларда қайсарлик қилди ва клуб қаҳрамонимизнинг трансферидан воз кечди. Эндиликда, бу трансферга бўлган эҳтиёж янада катта. Сабаби, «Реал»нинг узоқ йиллик устунлари Кроос ва Модричнинг ўрнини эгаллашга қодир футболчи изланмоқда. Шундай бўлсада, бу трансфер амалга ошмай қолиши мумкин. Биринчидан клуб Погбанинг ўрнига Камавингани олиб келиш ҳақида аллақачон бошқотиришни бошлаган. Иккинчидан, айни дамда футболчининг ўзи ҳам муаммоларнинг уяси бўлган клубга ўтишни истамаса керак. Эден Aзар «Реал»га шу қадар ўтишни истадики, ҳатто бу трансфер амалга ошганидан сўнг ҳам ўзига кела олмади. Балки, Погбада ҳам «қироллик клуби» билан тузилган шартномадан сўнг мотивация қолмас?! Буниси бизга қоронғи

ПСЖ

Ортга қайтиш. Севимли чемпионат. Рақобатсиз, босимсиз ўйинлар. Яқин дўстлари қуршовида каттагина маош олиш қанчалар ёқимли. ЙЧЛдаги доимий иштирок ва таркибдаги номларнинг катталиги киши кўзини қамаштиради, бироқ Погба учун бу қанчалар тўғри танлов? Катта эҳтимол билан Парижда ҳам футболчи ўз имкониятларини тўлиқ намойиши этиши мумкин. Фақат ўзидаги футболга бўлган иштиёқни тўлиқ сўндириб қўймаган бўлса. Маош ва мураббийнинг ишончи борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Тухел Погба даражасидаги ижрочиларга жуда муҳтож эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтган. Хўш, бу трансфер амалга ошса, икки томонга ҳам фойда келтирадими?! Жуда қизиқ савол, бироқ буни вақти келгандагина билишимиз мумкин. 

«Интер»

Погбанинг инжиқликларини кўтаришга қодир сўнгги вариант сифатида «Интер»ни кўрсатишимиз мумкин. «Нерадзурри»лар «Юнайтед» футболчиларини сотиб олиш борасида чинакам етакчилардан бирига айланиб бормоқда. Лукаку, Янг ва Санчеслар «қизил иблислар»дан Миланга кўчиб ўтганидан хабарингиз бор. Aгар Погба кўчиб ўтсачи? Aслида, Aнтонио Контенинг 3 та ҳимоячи билан тўп сурувчи услубида Погба ўзини эркин ҳис қилиши, майдонда ижод қилиши мумкин. Шундай бўлсада, «Интер»нинг бугунги кундаги аҳволини инобатга олсак, қаҳрамонимиз ЕЧЛда гуруҳдан чиқишга қийналаётган клуб билан шартнома имзолашига ишониш бироз мушкул. Шунга қарамай, бу вариантни четга суриб ташлаб ҳам бўлмайди. 

Бундан ташқари, «Барселона», «Тоттенҳем», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», "Aрсенал" ва "Бавария" клублари ҳам эркин агент мақомидаги Полни таркибга қўшиб олмоқчи, аммо уларнинг бугунги имкониятлари ярим ҳимоячига эгалик қилишга етмаслиги шундоққина кўриниб турибди. Шундай бўлсада, бу вариантлар устидан ҳам фикр алмашиш мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:48, 08.12.2020.
Ўқилди: 3547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.