Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Даврон Файзиев мақоласи: Буюклар рақобати

Баҳо:
+ | -

Спорт тарихида энг буюк қарама-қаршилик Муҳаммад Али ва Жо Фрейзер ўртасидаги трилогия ҳисобланади.

1-жанг: Али энг чўққига чиқаётган пайт, Фрейзерга нисбатан менсимайроқ муносабатда бўлган. Жараённинг ўзида Али адашганини тушунади. Фрейзер Алини биринчи бор нокдаунга туширади. Якунда эса Фрейзер Алини мағлуб этган биринчи боксчига айланган.

2-жанг: Али Фрейзерга қарши психологик уруш очган. Унинг ичида ҳақоратлар, босим, оилавий масалалар ва биринчи жанг натижасини тан олмаслик каби қуроллар ишлатилган. Трешток нималигини ҳали ҳеч ким билмаган, Фрейзер ҳам. Али эса билган ва усталарча ишлатган. Фрейзер бу жараённи юракка яқин олиб, Алини чин юракдан, бутун вужуди билан, танадаги ҳар бир тўқима даражасида ёмон кўрган ва нафратланган. Бу туйғулар унга совуққонлик билан тайёргарлик кўришга халақит қилган ва Фрейзер иккинчи жангни ютқазади.

3-жанг: Бокс тарихидаги энг даҳшатли жанг, ишонинг. Унинг номи Маниладаги Триллер. Батафсил айтсам постга сиғмайди. Алининг гапини келтираман: “Мен ҳеч қачон ўлимга бунчалик яқин келмаганман”. Ҳимоя унутилган. Нафрат устунлик қилган. Улар 14 раунд аёвсиз жанг қилиб умуман мадорсиз аҳволга келишган. Охирги 15-раунд олдидан Али ўз бурчагида мураббийга “қўлқопимни еч бошқа чидай олмайман” деган. Мураббийнинг айтишича Али охирги раундга чиқмас эди. Лекин, айнан шу вақт Фрейзер бурчагида бошқа вазият рўй беради. Мураббий Эдди Фатч боксчининг кўзи умуман кўрмай қолганини сезади. Фрейзерга учта бармоғини кўрсатиб нечта деб сўрайди. Жо битта дегандан сўнг, мураббий жангни тўхтатади. Охирги раундда урушишга кучи қолмаган Али ғалаба қозонади. Ўша бармоқ воқеаси бўлмаганда ким ютишини энди ҳеч ким билмайди.

Жанг тугаши билан Али Фрейзернинг ўғли Марвис орқали отасидан барча ҳақоратлар учун узр сўрашини айтади. Буларнинг барчаси ёлғон дейди. Аммо Фрейзер узрни қабул қилмайди ва умрининг сўнгги йилларигача Алини ёмон кўриб яшайди. 2002 йилдагина қариялик пайтида Али шахсан ўзи бориб буюк рақибидан кечирим сўрагач, улар ўртасидаги уруш тугайди. Охирги йиллар эса самимий дўстлик ва меҳр пайдо бўлади. Фрейзернинг ўлимидан кейин Али яқин инсонини йўқотгандек йиғлайди.

Футбол тарихида бундай даражадаги қарама-қаршилик фақат битта ва биз унинг сўнгги йилларини кузатмоқдамиз. Ким билади, балки бугун Месси ва Роналду ўртасидаги охирги жангдир. Уни кўриб қолиш керак. Дўстлашишни эса улар қарилик давригача чўзишмайди деб ўйлайман.

"Барселона" - "Ювентус" ўйинини биргаликда томоша қиламиз.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 14:05, 08.12.2020.
Ўқилди: 4805 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.