Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Рўзиқул Бердиев: «Бугун водийдан қайтиб яна водий сари отланадиган бўлдик»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/8 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди ва кейинги босқичга чиққан барча жамоаларнинг номлари ҳам аниқ бўлди. Барча учрашувлар ниҳоясига етганидан сўнг қуръа ташланди ва унинг натижасига кўра "Насаф" яна бир бор водийга сафар қиладиган бўлди. «Аждарлар» Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/4 финалида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси меҳмони бўлади. Маросим якунлаганидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг қуръа натижалари ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

“Ўзларинг биласизлар, кеча Андижонда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг бугун тушга яқин Қаршига етиб келдик. Кейинги босқичда ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз деб умид қилгандим, лекин қуръа шуни кўрсатдики, бугун водийдан қайтган бўлсакда яна водийга кетадиган бўлдик.

Барчага маълум, бу йилги Ўзбекистон кубоги финали Наманганда бўлиб ўтади. Табиийки, мезбонлар ҳам шунга яраша ўйин кўрсатади. Ваҳоланки «Навбаҳор» жамоаси ўз уйида яхши футбол намойиш этади. Мухлислар қизиқарли ва шиддатли баҳсга гувоҳи бўлишади деб ўйлайман", — дейди Рўзиқул Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» — «Насаф» учрашуви 12 декабрь куни соат 16:00 да Намангандаги «Навбаҳор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:35, 08.12.2020.
Ўқилди: 3535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик