Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Тимур Кападзе "Локомотив"дан кетди

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган АГМКга қарши Кубок ўйинидан сўнг "Локомотив" учун навбатдаги футбол мавсуми ўз якунига етди.

Бугун клуб қароргоҳида "Локомотив" ПФК раҳбарияти жамоамиз аъзолари билан учрашиб, якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди ва кейинги режалар борасида кичик йиғилиш ташкил этилди.

Бу мавсум "темирйўлчилар" учун осон ўтмади. Ўзига хос синовли йил бўлди десак янглишмаймиз. Жамоамиз айниқса биринчи даврадан кейин мураккаб ҳолатга тушиб қолганди. Шу боис вазиятни ўнглаш ҳамда жамоани юқори ўринларга кўтариш мақсадида иккинчи давра олдидан мураббийлар штабига Тимур Кападзе таклиф этилди.

Иккинчи даврани Андрей Микляев - Тимур Кападзе жуфтлиги қўл остида ўтказган "Локомотив" ижобий натижалар қайд этди. Бунда албатта Тимур Тоҳировичнинг меҳнати катта эканини айтмасак бўлмайди. Шу боис бугунги йиғилишда Тимур Кападзега клубимиз раҳбарияти томонидан эҳтиром кўрсатилди.

Ёш мураббий учун кечаги баҳс "Локомотив" мураббийи сифатида охирги ўйин бўлди. Эндиликда Тимур Тоҳирович бор эътиборини Ўзбекистон Ю-19 терма жамоасига қаратади. Хабарингиз бор, келаси йил март ойида Ю-19 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади ва ёшлар терма жамоамизни мазкур мусобақага Тимур Кападзе тайёрлайди.

"Локомотив" ПФК Тимур Тоҳировичга чуқур миннатдорчилик билдирган ҳолда келгуси ишларига омад тилайди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон У-19 терма жамоаси ушбу мутахассис қўл остида ўз мақсадига эришиб, У-20 жаҳон чемпионати ё‘лланмасини қўлга киритади.

Киритилди: 14:09, 09.12.2020.
Ўқилди: 2972 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик