«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Европа чемпионлар лигаси 6-тури доирасида бўлиб ўтган «Боруссия Менхенгладбах»га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилдик. Мақсадимиз гуруҳда 1-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қилиш эди ва биз ўз мақсадимизга эришдик. Бугун биринчи дақиқадан бошлаб баҳс охирига қадар ҳар томонлама ажойиб ўйин ўйин ўтказдик. Бу жамоа керак пайтда, айниқса, қийин паллада ғалаба қозонишни билади.
Биз бир қайиқдамиз. Ўйинчилар учун хурсандман. Мен улар билан биргаликда курашяпман, машғулот ўтказамиз. Майдонда эса айнан улар курашади. Улар учун хурсандман.
Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш муҳим аҳамиятга эга эди. Бунга қийинчилик билан эришганимиз янада тотли бўлди. Умид қиламан, шанба куни «Атлетико»га қарши ўйинда яхши формада бўламиз. Ҳозирча эса дам оламиз», — деди Зидан.
Шунингдек, Зидан ўзини «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган Алекс Фергюсон билан таққослаш ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мен ҳеч қачон «Реал» учун Алекс Фергюсон бўлмайман. Бу ерда қанча вақт қолишимни билмайман. Бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Мени фикру зикрим кундалик ишга қаратилган», — дея қўшимча қилди франциялик мутахассис.